Лэмпард: “Йирик ғалаба ва учта гол – “Челси” ёмон ўйнамади”
05 июл 2020 08:15
Янгиликлар
Лэмпард: “Йирик ғалаба ва учта гол – “Челси” ёмон ўйнамади”
“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 33-тури доирасида “Уотфорд” устидан (3:0) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
“Ўз майдонимизда қуруқ ўйин ўтказдик ва учта гол урдик- бу жамоам яхши ўйнаганидан дарак беради. Баъзида чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш қийин бўлади. Аммо биз бу ҳимояни ёриб ўтишнинг уддасидан чиқдик. Бу хурсанд қиладиган ҳолат.
Иккинчи бўлимда тезкор паслар орқали янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди, шунга қарамай стандарт вазиятларда ажойиб ҳимоялана олдик. Биз учун ажойиб оқшом бўлди”, деди Лэмпард.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар