

“Биламан, журналистлар устимдан кулишади, аммо таркиб борасида рафиқам билан маслаҳатлашаман. Йўқ, у қанот ҳимоясида ким ўйнашини ҳал қилмайди, лекин психологик томондан яхши маслаҳат бера олиши мумкин. Мисол учун, машғулотларга кимдир келмаса, Кристин (рафиқаси) ўша ўйинчининг турмуш ўртоғи бор ёки йўқлигини сўраб, у билан суҳбат ўтказади. Айрим муаммоларга бошқа томондан ёндашиш керак”, дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар айни вақт АПЛ жадвалида 32 ўйиндан сўнг, 29 очко билан 18-ўринда бормоқда. 43 ёшли мутахассис жамоани жорий йилнинг январида қабул қилиб олганди.


