UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  135 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Лэмпард "Челси"даги дебют ўйинидан кейин нималар деди? Янгиликлар

Лэмпард "Челси"даги дебют ўйинидан кейин нималар деди?

Теглар :  ЧелсиЛэмпард
"Челси"нинг янги бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Богемианс"га қарши ўтган ўртоқлик ўйинидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли мутахассис учун ушбу баҳс "аристократлар" бошқарувидаги илк ўйин бўлди.

"Ўйин жуда оғир бўлди. Биз яқиндагина машғулотларга киришиб, бир неча кундан кейиноқ ўйинда қатнашдик. Шу сабабли жисмоний томонлама қийинчиликларга дуч келдик. Биз футболчиларга машғулотларда, айниқса, эрталаб катта жисмоний юкламалар бердик. Янги мавсум учун пойдеворни яхшилаб қурмоқчиман. Албатта, ҳар доим ғалабалар қозонишни истаймиз. Лекин бу каби ўйинларда ғалаба асосий тамойил ҳисобланмайди. Бунда футболчиларнинг ўзини кўрсата олиши асосий вазифа. Умуман олганда натижадан мамнунмиз. Ўйинни ажойиб тарзда ўтказган ёш футболчиларимизни табрикласам ҳам бўлади", - деди мураббий.

"Челси" "Богемианс" билан 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этди. "Челси" 89-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика