Лэмпард: “5 дақиқалик пешқадамликка хурсанд бўлмоқчи эмасман, АПЛ шафқатсиз”

Eldor Akmurzayev
21 ноя 2020, 20:25
Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган “Ньюкасл” – “Челси” (0:2) баҳсидан сўнг, меҳмонлар устози Фрэнк Лэмпард ўз фикрлари билан бўлишди.

“Дастлибки 20 дақиқа давомида зўр кўриндик, ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик. Хотиржам ҳолда паслар билан ўйнаш жуда осон бўлди, аммо вазиятларни яратишда давом этишимиз ва жарима майдонига ёриб кириш учун ҳаракат қилишимиз керак эди.

Яхши ўйнадик. Энг муҳими эса натижа, чунки АПЛ мураккаб ва шафқатсиздир. Йигитлар бугунги вазифани уддалашди ва бундан жуда хурсандман.

5 дақиқалик пешқадамликка эса хурсанд бўлмоқчи эмасман”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport