ЛегионерУз. Темурхўжа Абдухолиқов Юлдузлар Лигасидаги саккизинчи голини урди, Турсуновда голли пас
03 мар 2018 13:59
Янгиликлар
ЛегионерУз. Темурхўжа Абдухолиқов Юлдузлар Лигасидаги саккизинчи голини урди, Турсуновда голли пас
“Ас-Сайлия”
Темурхўжа Абдухолиқов тўп сурадиган жамоа олдига мавсумни кучли тўртликда якунлаш вазифаси қўйилганди. Аммо “Ас-Сайлия” мавсумни қанчалик омадли бошлаган бўлса, 2-даврага келиб уни шунча омадсиз давом эттирмоқда. Кетма-кет 5 та ўйиндан буён зафар қуча олмай, 6-ўринга тушиб кетгани бундан далолат беради.
Бу сафар “Ас-Сайлия” турнир жадвалида ўзидан ортда қолаётган “Ал-Хор” клубини қабул қилиб, 1:2 ҳисобида енгилди. Мезбонлар 59-дақиқада Абдухолиқовнинг пеналтидан урган голи сабаб олдинга чиқиб олганди. Якунда эса 2 та гол ўтказиб юборди. 88 ва 94-дақиқаларда ҳакам Абдухолиқовнинг икки жамоадошини майдондан четлатди.
|
Аль-Сайлия |
Катарс Старс Лига . 19-тур 02/03/2018, 22:10 2
:
1
Тугади
|
Аль-Кхор |
Темурхўжа беллашувни тўлиқ ўтказди ва мавсум давомида урган голлари сонини 8 тага етказиб олди. Бу борада у жамоадоши Вагнер Рибейродан 3 та гол ортда. Қизиқ тарафи, “Ал-Хор”га қарши 1-давра ўйини ҳам мағлубият билан якунига етган (0:1), беллашувда ўзбекистонлик ҳужумчи огоҳлантириш ишлаб олганди.

TAS-IX
“Ал-Ҳарайтият”
Санжар Турсунов жамоадошлари “Ал-Аҳли” билан ўйиннинг 78-дақиқасида учинчи голни ўтказиб юборди ва унга жавоб қайтара олмади. Турсуновнинг ўзи ҳам нима бўлаётганига ҳайрон. Унинг айтишича, мураббий қайси нуқтада муаммо бўлса, уни Санжарга ишониб топширмоқда. Оддий мисол, “Ал-Аҳли”га қарши ўйинни Турсунов ўнг қанот ҳимоясида бошлади. 80-дақиқадаги ўзгаришдан кейин ўнг қанот ярим ҳимояга ўтди. 88-дақиқадаги ўзгариш билан беллашувни ҳужум чизиғида якунлади. Худди Серхио Робертонинг “Барселона”даги функциясини эслатиб юборади.
|
Аль-Ахли |
Катарс Старс Лига . 19-тур 02/03/2018, 20:00 2
:
3
Тугади
|
Аль-Кхураитиат |
Бироқ бу “Барселона” эмас, “Ал-Ҳарайтият”. Жамоа лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиляпти. Буни эплаш учун яна 3 та тур бор. Дарвоқе, “Ал-Аҳли”га қарши ўйинда марокашлик Тиберканине дубль қайд этди. Турсунов эса улардан бирига пас бериши билан ёдда қолди.

TAS-IX
Келаси турда ўзбекистонлик футболчиларни қийин ўйинлар кутиб турибди. “Ас-Сайлия” Снайдер каби футболчиси бор бўлган ва мазкур турда “Ар-Райян” постига 6 та гол урган “Ал-Гарафа”ни қабул қилади. “Ал-Ҳарайтият” эса лига пешқадами бўлиб турган ва бирорта ўйинда енгилмаган “Ал-Дуҳайл” билан курашишига тўғри келади.

Championat.asia статистикаси
Турсунов ҳам, Абдухолиқов ҳам жамоасининг асосий футболчиси. Бироқ уларнинг келгуси тақдири ҳозирча мавҳум.

championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар