UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  121 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  27 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  5 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик" Янгиликлар

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши ўйин жуда шиддатли ўтди. Рақиб жисмонан кучли тайёргарликка эга эди. Биринчи бўлимда улар бизга қийинчилик туғдирди, аммо иккинчи бўлимда ақл билан иш тутдик ва ўйин темпини ўзгартириб, қийин вазиятдан чиқиб кетдик.

Учрашув қийин бўлишини аввалданоқ билардик. Чунки бу беллашув ўртоқлик ўйини эмас, балки жаҳон чемпионати ярим финали эди. Шу боис, бор диққатимизни жамлагандик. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда мушкул вазиятдан чиқиб кетишни уддаладик.  

Эндиликда меҳмонхонада дам олиб, финалга ўзимизни руҳан тайёрлаймиз. Ҳал қилувчи учрашувда қайси жамоа бўлишидан қатъи назар қийин ўйин бўлади", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика