UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  0 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  1 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  11 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  37 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради

Иқтидорли ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испаниянинг "Леганес" клубида давом эттиради.

Бу маълумотни Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.

"Лазизбек Мирзаев футболдаги илк қадамларини "Локомотив" футбол мактабида Сайдулло Турсунов қўл остида йўлга қўйган бўлиб, ўз ёш тоифасида Ўзбекистондаги энг иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.

Унинг Ўзбекистон U-17 терма жамоасида сардор сифатида ҳаракат қилиши ҳам бежиз эмас. Биз Лазизбек Мирзаевга миннатдорчилик билдирган ҳолда Испаниядаги фаолиятига омад тилаб қоламиз", - дейилади "Локомотив" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Леганес" Ла Лига жорий мавсум 16-туридан кейин 15 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, Лазизбек Мирзаев "Одил Аҳмедов" академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундай қилиб, "Одил Аҳмедов" академиясида таҳсил олган футболчи биринчи марта хориж клубига трансфер қилинди.  

Лазизбек билан эксклюзив видео-интервьюни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. 


Эшитдик-да! Лазизбек Мирзаев Испания клубига ўтиши мумкин

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика