Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Клубни ундан устун қўйдим"
28 июл 2023 20:57
Янгиликлар
Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Клубни ундан устун қўйдим"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Лео Мессининг клубдан кетиши ҳақида гапирди.
Лапорта 2021 йил мартида бўлган сайловда ғолиб бўлиб, "Барселона" президентлигига қайтганди. Ўша йили ёзда Лео Месси эркин агент сифатида "Барселона"ни тарк этганди.
"Жуда хафа бўлгандим. Аммо ўшанда клубни футболчидан устун қўйганман.
Барчаси бошқача бўлишини истаганман. Аммо молиявий ҳолатимиз уни олиб қолиш учун етмасди ва шундай қарорга келишга мажбур бўлганмиз.
Виждоним тоза. Чунки ўшанда қилиниши керак бўлган ишни қилганман", - деди Лапорта.
Фикрлар