

Лапорта 2021 йил мартида бўлган сайловда ғолиб бўлиб, "Барселона" президентлигига қайтганди. Ўша йили ёзда Лео Месси эркин агент сифатида "Барселона"ни тарк этганди.
"Жуда хафа бўлгандим. Аммо ўшанда клубни футболчидан устун қўйганман.
Барчаси бошқача бўлишини истаганман. Аммо молиявий ҳолатимиз уни олиб қолиш учун етмасди ва шундай қарорга келишга мажбур бўлганмиз.
Виждоним тоза. Чунки ўшанда қилиниши керак бўлган ишни қилганман", - деди Лапорта.



