"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"
05 янв 2025 21:08
Янгиликлар
"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"
"Ланс" бош директори Пьер Дреосси жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг шу ойда жамоадан кетиши кутилаётганини айтди.
"Ҳусанов кетади. Ҳозирча яхши таклифлар бўлмади... Агар у кетадиган бўлса ва таклиф етарли даражада қизиқарли бўлса, гап аввало иқтисодий баланс ҳақида боради", — деди Дреосси.
Эслатиб ўтамиз, францияликлар ҳимоячисига Европанинг бир нечта топ клублари қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ, Фабрицио Романо, "Манчестер Сити" унинг трансфери борасида иш олиб бораётганини ёзганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар