ЛаЛига "Барса"нинг Мессини қайтариш бўйича биринчи режасини катта эҳтимол билан рад этади
29 апр 2023 23:56
Янгиликлар
ЛаЛига "Барса"нинг Мессини қайтариш бўйича биринчи режасини катта эҳтимол билан рад этади
Бугунги кунда Лионель Мессида ПСЖ ва "Ал Ҳилол"дан таклифлар бор.
Маълумотларга кўра, айни дамда ЛаЛига "Барселона"нинг Мессини қайтариш бўйича иқтисодий режасини рад этади. Каталония клуби Месси ёки бирор бошқа футболчи билан шартнома имзолаш учун ЛаЛигадан рухсат олиши лозим.
Олдинроқ, агар ЛаЛига биринчи режани рад этса, Каталония клуби навбатдаги режани тақдим этиши айтилган эди.
Лео ҳозирча бор эътиборини ПСЖга қаратган. У воқеалар қандай ривож олишини кузатмоқчи. ПСЖ ҳамда Месси ўртасидаги янги битим бўйича музокаралар тўхтатилган.
Маълум бўлишича, айни дамда аргентиналикда ПСЖ, "Ал Ҳилол" ва "Интер Майами"дан таклифлар бор.
Фикрлар