UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  10 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

"Ювентус" Римда мағлуб бўлди. "Интер" биринчи ўринда қолади Янгиликлар

"Ювентус" Римда мағлуб бўлди. "Интер" биринчи ўринда қолади

Теглар :  ЮвентусЛацио
Учрашув якунланди.

Лацио – Ювентус 3:1 

8 декабрь, 00.45, «Стадио Олимпико»

Голлар:

0:1 – 25 Роналду, 1:1 – 45 Луис Фелипе, 2:1 – 74 Милинкович-Савич, 3:1 – 90 Кайседо.

Лацио – Стракоша, Луис Фелипе, Раду, Ачерби, Лаццари, Лулич, Милинкович-Савич (Кайседо, 90), Лейва, Луис Альберто (Пароло, 75), Корреа, Иммобиле (Катальди, 85).

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Матюиди, Куадрадо, Бентанкур (Джан, 41), Пьянич, Бернардески (Данило, 71), Роналду, Дибала (Игуаин, 79).

Огоҳлантиришлар:

Луис Альберто (6), Пьянич (11), Дибала (37), Лаццари (63), Шченсны (77), Лейва (86), Кайседо (90).

Четлатиш:

Куадрадо (69).

Лацио

Луис Фелипе - 45', Сергей Милинкович-Савич - 74', Фелипе Кайседо - 90'

Серия А . 15-тур

08/12/2019, 00:45

1
:
3
Тугади

Ювентус

Криштиану Роналду - 25'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 60000 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
6'  Луис Альберто
45'  Луис Фелипе
45'  Луис Альберто
63'  Мануэль Лаццари
74'  Сергей Милинкович-Савич
74'  Луис Альберто
76'  Луис Альберто (Марко Пароло)
79'  Чиро Иммобиле
85'  Чиро Иммобиле (Данило Катальди)
86'  Лукас Лейва
90'  Сергей Милинкович-Савич (Фелипе Кайседо)
90'  Фелипе Кайседо
90'  Фелипе Кайседо
11'  Миралем Пьянич
25'  Криштиану Роналду
25'  Родриго Бентанкур
37'  Пауло Дибала
40'  Родриго Бентанкур (Эмре Джан)
68'  Хуан Куадрадо
69'  Хуан Куадрадо
71'  Федерико Бернардески (Данило)
77'  Войцех Щенсный
79'  Пауло Дибала (Гонсало Игуаин)





Учрашув якунланди. "Ювентус" иккинчи ўринда қолади. "Лацио" эса очколари сонини 33 тага етказиб олгани ҳолда жадвалдаги 3-ўринни мустаҳкамлади.

90+5. Учрашув тақдири ҳал бўлди. "Ювентус" "Лацио"нинг қарши ҳужумини ўтказиб юборди. Филиппе Кайседо ўзининг мавсумдаги 3-голини киритди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

85. Бироз аввал пенальтини голга айлантиролмаган Иммобиле заҳирага олинди.

79. Дахшат! Шесний ўз айбини ювди. У чемпионатнинг энг яхши тўпурари томонидан берилган кетма-кет 2 зарбани қайтарди!

77. Хоакин Корреа дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, уни алдади. Аммо Шесний қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Пенальти!

74. Гооооооол! "Лацио"  ҳисобда олдинга чиқиб олди. Сергей Милинкович-Савич Луис Алберто майдон марказидан узатиб берган тўпни қойилмақом тарзда тўхтатди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди.

70. Бернардески ўрнига Данило майдонга туширилди. У бўшаб қолган ўнг қанот ҳимоясини ёпади.

69.Йўқ! ВАР тизими ишга тушди. Колумбиялик футболчи ўйиндан четлаштирилади. "Ювениус" 20 дақиқадан сал кўпроқ вақт давомида бир киши кам бўлиб ҳаракатланади.

68. Бирга бир вазиятга қочиб кетиши мумкин бўлган Имобилени қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Куадрадо сариқ карточка билан жазоланди.

65. "Лацио" дарвозабонининг хатоси сал қолса, жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Аммо дибаланинг зарбасини Стракошанинг ўзи бартараф қилди.

64. Қўполликлар давом этади. "Ювентус"да навбатдаги стандарт вазият.

Дибала доимгидек эътибор марказида:

58. Аниқ ҳарбалар бўйича ҳисоб - 10-4. "Лацио" фойдасига.

55. Учрашувни бошқариб бораётган Микаел Фабри ўзини "Олимпико"дамас, "Колизей"даги гладиаторлар жангида юргандек ҳис қиляпти ёки чўнтагида карточкалар борлиги ёдида эмас.

49. Пауло Дибала бугунги учрашувда иккинчи бор бурчакдан дарвозани ишғол қилишга уриниб кўрмоқда. Афтидан, аргентиналик футболчи Миржамол Қосимовнинг шу услубдаги голини томоша қилиб, илҳомланган. Нимаям деймиз, ҳаммагаяммас!

48. Луис Алберто узоқ масофадан "Ювентус" дарвозабонининг ҳушёрлигини синаб кўрди. Польшалик дарвозабон ўз ўрнида.

46. Иккинчи бўлимни "кекса синьора" футболчилари бошлаб беришди.

- Учрашувнинг биринчи бўлими якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилган. 

45. Гоооооол! Ҳисоб 1:1. Луис Алберто етказиб берган тўпни римликлар футболчиси Луис Фелипе Шесний дарвозасига боши билан киритди.

42. Бентанкур рақиб дарвозабонини ҳам алдаб ўтди, бурчак ўткирлашиб кетгани туфайлитўпни жарима майдончаси марказига етказиб берди. Роналдуни дублни расмийлаштиришдан Стракоша маҳрум қилди. У тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди.

40. Бентанкур ўйинни давом эттиролмайди. Унинг ўрнига 23-рақамли Эмре Жан ҳаракатланади.

39. Ҳозиргина жабрланувчи ролида бўлган Раду узоқ масофадан зарба йўллаб, бурчак зарбаси ишлаб олди.

Кейинги эпизодда эса рақиб футболчиси Стефан Радуга нисбатан жуда қўпол ўйин намойиш қилган Дибала огоҳлантирилди.

37. "Ювентус" футболчиси Родриго Бентанкур жароҳат олган, шекилли.

33. Тўп қаршисида Луис Алберто. Аммо унинг зарбаси жуда ва жуда ноаниқ чиқди. 

32. "Лацио" хавфли стандартга эга бўлди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғининг устидан зарбани амалга оширишади римликлар. 

28. А Серия тўпурари Чиро Имобиле рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, пенальти сўради. Аммо бош ҳакам унга йиқилганини, йиқитилмаганини тушунтирди.

25. Гооооооол! Криштиану Роналду ўзининг мавсумдаги 7-голини киритди. Ҳисоб - 0:1.

Майдондаги кураш: 

15. "Ювентус" ташаббусни ўз қўлига олди. Роналду етказиб берган тўпни Бернардески боши билан бўш қолган дарвозага тўғрилаб қўйолмади.

11. Яна бир хавфли вазият. Дибала бурчак тўпини голга айлантиришига бир  баҳия қолди.

10. Дибала ўйинда ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо дарвозабон Стракошанинг маҳорати римликларни қутқариб қолди.

5.Биринчи хавфли ҳужум "Лацио"дан. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди.

1. Учрашув бошланди. Ўйинни "Лацио"  футболчилари бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

"Ювентус"нинг ўйинолди чигалёзди машғулотлари давом этмоқда.

Ассалому алайкум, ҳурматли сайтимиз кузатувчилари. Италия чемпионати 15-туридан ўрин олган "Лацио" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасидаги учрашувни сиз билан биргаликда кузатиб боришга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам ушбу ўйин ҳақидаги фикрларингизни биз билан ўртоқлашинг ва севимли жамоангизни қўллаб қувватланг. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика