"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди
10 июл 2020 13:44
Янгиликлар
"Лацио" ўйинчиси Франция клубига ўтди
Франциянинг "Реймс" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Валон Беришанинг трансферини эълон қилди.
27 ёшли косовалик футболчи янги клуби билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолади, Бериша "Реймс"да 14-рақам остида тўп тепади. Битимнинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Валон Бершиа "Лацио"га 2018 йилда ўтганди, аммо у "бургутлар" таркибида ўз ўрнини топа олмади.
Ўйинчи мавсумнинг иккинчи қисмини Бундеслигадан чиқиб кетган "Фортуна" жамоасида ўтказган эди.
Ўхшаш янгиликлар
02:42
А Серия. "Наполи" ўз уйида "Лацио"га мағлуб бўлиб, биринчи ўринга қайтиш имкониятини қўлдан чиқарди 3
Фикрлар