UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  1 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  14 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

"Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 тарбияланувчиси Янгиликлар

"Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 тарбияланувчиси

Айни дамда жаҳоннинг энг машҳур ва энг муваффақиятли академияларидан бири бўлган "Ла Масия" тарбияланувчилари Европанинг турли клубларида тўп тепишмоқда.

Бугун "Ла Масия"нинг сиз билмайдиган 5 нафар тарбияланувчисини сизга таништирамиз.


Хорди Гомес (Сандерленд)


Хорди Гомес асли каталониялик бўлиб, унинг илк футбол мактаби "Барселона" академияси бўлган. У 2007 йилгача "Барса"нинг турли жамоаларида ўйнаган ва кейин Барселона шаҳрининг яна бир клуби "Эспаньол"га ўтади. Хорди Гомес 2008-2009 мавсумда "Суонси" сафида 44та ўйинда 12та гол уради ва "Уиган" кейинги мавсумда уни ўз сафига қўшиб олади. Ўтган йил "Сандерленд"га ўтган Гомес бу мавсумда Премьер-лиганинг бор-йўғи 4та учрашувида майдонга тушди ва ҳозирча гол уришгамуваффақ бўлгани йўқ.




Пепе Рейна (Наполи)


"Вильярреал" ва "Ливерпуль"да танилган испаниялик машҳур дарвозабон Пепе Рейна "Ла Масия" тарбияланувчиси ҳисобланади. Рейна 14 йил давомида "Барселона"нинг турли ёшдаги жамоаларида майдонга тушган. Айни дамда посбон "Наполи" шарафини ҳимоя қилмоқда.




Эктор Бельерин (Арсенал)


Эктор Бельериннинг "Арсенал"даги муваффақиятларида "Ла Масия"нинг хиссаси катта десак адашмаган бўламиз. Чунки у 8 ёшидан "Барселона" академиясида футбол билан шуғуллана бошлайди. Унинг академияда ўтказган 8 йили Бельерин фаолиятида катта "мусбат" бўлади. 2013 йилда "Арсенал" ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олади. Ўтган мавсумда Эктор Премьер-лигада энг тезкор ҳисобланган Тео Уолкоттдан ҳам тезроқ югура олишини исботлайди.




Микель Артета (Арсенал)


ПСЖ, "Реал Сосьедад", "Ренжерс", "Эвертон" каби клубларда ўйнаган ва ҳозирда "Арсенал" шарафини ҳимоя қилаётган Микель Артета ҳам жаҳоннинг машҳур академияларидан бири бўлган "Ла Масия" тарбияланувчиси. 5 йил давомида "Барселона"нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида майдонга тушган Микель Артета клубнинг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган. Артетани кўпчилик Криштиану Роналдудан ҳам кучлироқ футболчи бўлиб етишишини таҳмин қилган эди.




Мауро Икарди (Интер)


"Сампдория"да профессионал фаолиятини бошлаган Икарди "Интер"да А Сериянинг юлдузига айланди. Икарди турли академияларда таҳсил олган ва бу рўйхатда "Ла Масия" ҳам бор. Футбол мутахассислари ушбу футболчи келажакда жаҳон футболи юлдузи бўлишини таҳмин қилишмоқда.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика