UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  0 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  25 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1

"Ла Масия" навбатдаги юлдузидан қуруқ қолди. Асл муаммо нимада? Янгиликлар

"Ла Масия" навбатдаги юлдузидан қуруқ қолди. Асл муаммо нимада?

"Барса" мактаби юлдузи Хави Симонс ПСЖ сафига ўтганидан хабарингиз бор, албатта.

2010 йил ёз. Хавьер Эрнандес 30 ёшида Испания термаси сафида Жаҳон чемпиони бўлди. Бошқа Хавьер (Хави Симонс) ўша йили (ота-онаси Хавига ҳавас қилиб, фарзандига шундай исм қўйган) 7 ёшни қаршилаган, “Барселона” сафида тўп тепарди. Орадан йиллар ўтиб, кичик Хави каттасига унга ўхшашни исташини, у ҳам футбол дунёси юлдузи бўлишни орзу қилишини айтади. Жаҳон чемпиони эса шундай жавоб берди: “Муваффақиятга интил, тўхтама, ҳаракат қил ва шунда орзуларинг рўёбга чиқади”.

2019 йил ёз. Июль ойи. Хави Эрнандес 39га тўлди. У лицензия олди ва мураббий этиб тайинланди. Хави Симонс эса 16га қадам қўйди. У ёш бўлишига қарамай, унга ажойиб таклиф билдиришди. Қаҳрамонимиз бу таклифни қабул қилди ва “Пари Сен-Жермен” футболчисига айланди.

“Барселона” академияси юлдузида ёш футболчи орзу қилиши мумкин бўлган барча нарса бор эди: "кўк-анорранглилар"нинг 6-рақами, барча ёш тоифаларида сардорлик боғичига эга бўлиш, майдонда етакчилик роли, биринчи жамоадан жой ва жаҳон юлдузи бўлиш учун йўл. Шунингдек, Инстаграм саҳифасида миллиондан ортиқ обуначи... Аммо бир нарсани унутмаслик лозим: унинг футбол агенти — Мино Райола!

Юлдуздек яша

Хави Симонс бўлиш осон эмас. Ўз вақтида бундай вазиятга Жерар Деулофеу ва Карлес Аленья дуч келганди. Эътибор берганмисиз, ё сифатли ўйини, ёки эстетикаси туфайли бирор ўйинчини келажакда албатта машҳур юлдуз-футболчи бўлади деб айтишади.

Сўнгги йилларда кўпчилик ижтимоий тармоқлар орқали машҳурликка эришмоқда. Бу борада “Барселона” футбол мактаби ҳам олдинга одимлаб кетмоқда (айниқса Инстаграм ва Твиттерда). Тасаввурга эга бўлишингиз учун: масалан, “Инфантиля Б”нинг оддий ўйинчиси Пабло Паэснинг Инстаграмда 20 мингдан ортиқ обуначиси бор. У билан бир жамоада Пабло Лопес (16 минг) ва Хуан Лариос (12 минг) ўйнайди. Агар оддий ёш йигитлар учун бу рақамлар ҳаддан ташқари кўпдек туюлса, у ҳолда буёғини эшитинг: чунки Хави Симонснинг обуначилар сони сизни лол қолдириши аниқ. Ёш ярим ҳимоячининг Инстаграмидаги обуначилари 1,7 (!!!) миллион (у ҳақида мақолалар эълон қилинганидан сўнг, уларнинг сони янада ошди). Ана шунақа гаплар.

Яқиндагина 16 баҳорни қарши олган йигитча учун ижтимоий тармоқнинг юкини кўтариш осон бўлмайди. Айниқса, у ўспиринлик даврида бўлгани боис, бу нарса унга салбий таъсир қилиши ҳам мумкин. Бу нарсани билган ва тушунган “Барселона” клуби Симонс ва унинг ёшидаги ўйинчиларга кўп нарсани ман қиларди: ҳамма ишга аралашиб, ўзини машҳур инсон деб ҳисобламасликлари учун.

Хави Симонс билан суратга тушувчилар сони ҳам ортди: нафақат болалар, балки катталар ҳам у билан расмга тушиш учун навбатда туришибди. Улар ўйинчига фақат бир гапни такрорлашмоқда: “Биринчи жамоада ўйнашинг керак!”. Бундай гапларни Каталониянинг турли ёш тоифасидаги клубларида тўп тепган Деулофеу ва Аленья ҳам кўп эшитган. Бу икки ўйинчи тинимсиз меҳнат билан кўп нарсага эришиш мумкинлигини исботлашди. “Гави”, Лариос ва уларнинг тенгдошларини олдинда узоқ йўл кутиб турибди. Уларнинг орзулари амалга ошиши учун "Ла Масия"да барча шароит бор.

Аммо "Ла Масия" “марвариди” орузаларидан кечиб, футбол юлдузлари қочиб қутила олмаяётган Франция чемпионати томон йўл олмоқда... Хўш, нима учун бундай бўлди?!

Пул омили: Мино Райола 

Машҳур футбол агентларидан бири бўлмиш Райола ўз мижозлари учун муносиб шартномаларни излашдан тўхтамаяпти. Ўзингизга маълум, Райола учун фоизни ҳали ҳеч ким инкор этмаган. Шу сабабли, у учун энг мақбул йўл — ўйинчи трансфери.

Биринчи навбатда, Симонс ПСЖга ўтишидан унинг агенти, кейин эса Парижда истиқболга эришиши ҳали номаълум бўлган ўйинчи фойда кўрди. Бундай вазиятда ютқазган биргина “Барса” бўлди. Жамоа нафақат келажаги порлоқ футболчини, балки ўз тарбияланувчиси, Хави Эрнандеснинг вориси, ажойиб техникага эга, майдонни яхши кўра оладиган ўйинчини йўқотди.

Келажак омили: “Барселона”нинг муносабати

Кенг доира олдида бу ҳақида гапиришмайди, аммо клуб раҳбарияти аксарият вазиятларда ўз тарбияланувчиларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлмоқда. Пул учун сотиб олинган биринчи жамоанинг ҳар қандай ўйинчиси катераноларга нисбатан устунликка эга бўлади ва трансфер нархи қанчалик қиммат бўлса, Харид қилинган янги футболчи ўйнаши учун тарбияланувчи, шунчалик катта эҳтимол билан, захирада қолади.

Ёш футболчиларнинг аксарият қисми шундай йўл тутиб, фаолиятининг асосий қисмини захира ўриндиғида ўтказиб юборади. “Барселона”дан Педро, Бартра, Тьяго Алькантара каби ўйинчилардан кўра, Сонг, Неймар ва ҳаттоки Андре Гомешни ўша ўйинчилардан афзал кўришган эди. Имкон берилишини кутолмаган ўйинчилар сони юздан ортиқ. Улардан баъзиларининг омади келиб, ўйини “очилиб кетган” ва ўз салоҳиятидан ҳеч бўлмаганда қисман фойдалана олган — Альба, Икарди, Гримальдо. Аммо захира ўриндиғида “кун ўтқизиб”, катта футболга ўтолмаган “омадли” футболчилар ҳам кам эмас. Масалан, Иньеста ва Хави илк бор асосий таркибга қандай тушганини биласизми? Уларнинг жамоадаги рақобатчилари (марказий ярим ҳимоянинг асосий ўйинчиси) жароҳат олганидан сўнг, уларга имкон беришган. Тўғри, ҳеч бир жамоада ёш футболчини бирданига асосий таркибга киритиб юборишмайди, аммо каталония клубида агар сотиб олинган, нархи қиммат юлдуз соғ бўлса, ўйини ўхшамаса ҳам ўша йигит майдонга тушиши кўп кузатиладиган бўлиб қолди сўнгги йилларда. 

Ҳозир Хави Симонс 16 ёшда. “Барселона” раҳбарияти шартномани узайтириш борасида шошилмаганди, ва атайин Мино Райола билан гаплашмади — клуб футболчининг отаси билан музокара ўтказди. Маошнинг оширилиши ва “Хувенил А”да тўп тепиб, кейин “Барса Б”га ўтиш таклифи билан ҳам улар Регилио Симонсни кўндира олмадилар. Шундан сўнг, ўйинчининг оиласи Райола ва ПСЖ таклифига рози бўлди. Эҳтимол, Симонслар оиласи Карлес Аленья, Серхи Сампер ва бошқаларнинг йўлини такрорлашни истамагандирлар. Биласизми, XXI асрда “Барселона” академиясининг фақат битта тарбияланувчиси биринчи жамоадаги ажойиб ўйинлари туфайли ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди; уни ҳамма танийди ва яхши кўради. 

Бошқа тарбияланувчилар эса асосий ўйинчи жароҳат олгани туфайли ёки Хосеп Гвардиоланинг қатъий қарори билан таркибга қўшилган: Серхио Бускетс ва Педро Родригес бунга мисол бўла олади.

Эрнесто Вальверде Пеп каби бор масъулиятни ўз бўйнига оладиган инсонга ўхшамайди. Қолаверса, ёш футболчиларга индивидуал совринга эга бўлишни тақиқлайдиган “Барселона” раҳбарияти ҳам клуб фойдасига гапирмайди. Хави Симонс ПСЖни танлади, Такефуса Кубо “Реал Мадрид”га кетди, бошқа иқтидорли ўйинчилар ҳам ҳеч бир муаммосиз клубни тарк этмоқда. Эҳтимол, Симонснинг кетиши мухлисларнинг “сабр косаси” тўлиб-тошишига сабаб бўлар?! Балки шундан кейин клуб раҳбарияти ёш ўйинчиларга нисбатан белгиланган стандартларни қайта кўриб чиқар?! Ҳеч бўлмаганда, йиллар ўтиб ўз тарбияланувчиларини рекорд суммага сотиб олмаслик учун ҳам бу хатони тўғрилаши зарур...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика