

Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Родриго мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Ангисса мувозанатни тиклади. Тайм ўрталарида Ферран Торрес ғалаба тўпини киритиб, “кўршапалаклар”га муҳим уч очкони келтирган голга муаллифлик қилди.
Айни пайда “Валенсия” 23 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган бўлса, “Вильярреал” 18 очко билан 13-поғонани эгалаб турибди.



