Ла Лига. “Валенсия” ўз уйида ғалаба қозонди

1 дек 2019, 08:55
Испания чемпионатининг 15-турида “Валенсия” ўз майдонида “Вильярреал” футболчиларини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб Родриго мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Ангисса мувозанатни тиклади. Тайм ўрталарида Ферран Торрес ғалаба тўпини киритиб, “кўршапалаклар”га муҳим уч очкони келтирган голга муаллифлик қилди.

Айни пайда “Валенсия” 23 очко билан турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган бўлса, “Вильярреал” 18 очко билан 13-поғонани эгалаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›