UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  5 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Бернабеу"да йирик ғалабани қўлга киритди Янгиликлар

Ла Лига. "Реал Мадрид" "Бернабеу"да йирик ғалабани қўлга киритди

Ла Лига 25-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Алавес" учрашуви бўлиб ўтди.

Реал Мадрид – Алавес 3:0
"Сантьяго Бернабеу" стадиони
Голлар
: 1:0 – 63 Асенсио, 2:0 – 80 Винисиус Жуниор, 3:0 – 90, пенальти Бензема.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 87), Алаба, Милитао, Менди (Марсело, 85), Модрич (Родриго, 82), Каземиро, Вальверде, Бензема, Асенсио (Себальос, 82), Винисиус Жуниор (Азар, 85).

"Алавес" – Пачеко, Теналья, Лежен, Мязга, Дуарте (Химо Наварро, 83), Джейсон (Пере Понс, 61), Пина, Эскаланте (Мендес, 72), Лум (Мойя, 83), Хоселу, Риоха (Вальехо, 72).

Огоҳлантиришлар: Модрич (33), Лум (48).


Реал Мадрид

Марко Асенсио - 63', Винисиус Жуниор - 80', Карим Бензема - 90'

Примера Дивизион . 25-тур

20/02/2022, 01:00

0
:
3
Тугади

Алавес

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 42180 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
33'  Лука Модрич
63'  Марко Асенсио
63'  Карим Бензема
80'  Винисиус Жуниор
80'  Карим Бензема
82'  Марко Асенсио (Дани Себальос)
82'  Лука Модрич (Родриго)
85'  Ферлан Менди (Марсело)
85'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
87'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
90'  Карим Бензема
48'  Мамаду Н'Диайе
61'  Джейсон (Пере Понс)
72'  Гонсало Эскаланте (Эдгар Мендес)
72'  Луис Риоха (Мануэль Вальехо)
83'  Рубен Дуарте (Химо Наварро)
83'  Мамаду Н'Диайе (Антонио Мойя)

Ушбу саҳифадаучрашувнинг матнлитрансляциясини томоша қилишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Бўлди, қолган дақиқаларда "Реал" тўпни рақибга бермади ҳам ва ҳакам финал ҳуштагини чалди!

90+1-дақиқа. ГОООООЛ! КАРИМ Бензема осонлик билан навбатдаги голни расмийлаштирди ва тўпурарлар пойгасида устунлигини яхшилаб олди.  

90-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Родриго жарима майдончасига ёриб кирган паллада йиқитилди ва ҳакам нуқтага ишора қилди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа."Реал" сафида захирадан тушганлар фаоллик кўрсатишга уринмоқда. 

87-дақиқа. Ўзгариш! Охирги ўзгариш амалга оширилди. Карвахаль ўрнини Васкесга бўшатиб берди.

85-дақиқа. ЎзгаришларМенди ва Винисиус ўрнига Марсело ва Азар ўйинга қўшилди. 

83-дақиқа. Ўзгариш! Мамаду Ндайе ўрнига Тони Мойя майдонга туширилди. 

82-дақиқа. ЎзгаришларМарко Асенсио ҳамда Лука Модрич ўрнини Дани Себальос ва Родригога бўшатиб берди.  

80-дақиқа. ГООООООЛ! Ўша жуфтлик барибир ўз сўзини айтди. Таъкидлаш лозим, бу ҳужумда Асенсио ва Вальверде ҳам фаол иштирок этди.  

77-дақиқа. Винисиус-Бензема жуфтлиги ҳозир яна бир голни расмийлаштириб қўйиши мумкин эди. Бироқ Бензема йўллаган тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. 

72-дақиқа. ЎзгаришларГонсало Эскаланте ва Луис Риоха ўрнига Эдгар Мендес ҳамда Ману Вальехо ўйинга қўшилди. 

72-дақиқа. Ферлан Мендига нисбатан фол.

68-дақиқа. Карим Бензема қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. 

67-дақиқа. Мезбонлар кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширишди. Якунда Винисиуснинг узатмасидан Милитао гол уриши мумкин эди, бироқ аниқлик етишмади.

64-дақиқа. "Алавес" дарҳол ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин "Реал" ҳимоячилари бунга имкон бермади.  

63-дақиқа. GOLAZOOOO! Таърифга сўз ожиз. Марко Асенсио ҳисобни очди. 

61-дақиқа. Давид Алаба тўп учун курашда Хоселуга нисбатан фол ишлатган деб топилмоқда. 

58-дақиқа. Бир неча дақиқадан буён "Реал" рақибни деярли жарима майдончасидан чиқармаяпти. Хавф тобора ортиб бормоқда.   

55-дақиқа. Ўйин темпи ошди. Ҳозир Винисиус ўзига ўзи қулай вазият яратди ва зарба берди, кипер қайтарган тўпни Бензема яна дарвозага йўллаганида эса ҳимоячи гол бўлишига йўл қўймади.  

53-дақиқа. Қанотдан ҳужумга қўшилган Менди олдинга қанчалик тез югурган бўлса, узатмани ҳам шунчалик ноаниқ амалга ошириб берди. 

51-дақиқа. Лука Модричнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Бензема дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо омадсиз.

48-дақиқа. Огоҳлантириш! Винсииусга нисбатан ишлатилган фол учун Мамаду Ндиайе огоҳлантирилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.  

45-дақиқа. Ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича кшрсаткич 66% - 34% "Реал" фойдасига.

42-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Лука Модрич зарбасилан якунланди.

37-дақиқа. Риоха "Алавес"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини зарба билан якунлай олди.  

33-дақиқа. Огоҳлантириш! Лука Модрич рақибини тинч қўймагани ва охири барибир йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

"Алавес" ҳам бурчак зарбасидан наф чиқара билмади. 

30-дақиқа. Энди Карвахаль тинчгина тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни лозим топди.  

29-дақиқа. Федерико Вальверде жарима майдончаси ташқарисидан зарба беришга қарор қилди. Унинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди. 

28-дақиқа. Винисиус ортга қайтиб Мендига ёрдамга етиб келди.  

26-дақиқа. Агарда Жейсон бироз аниқроқ зарба берганида, Каземиронинг сусткашлиги "Реал" дарвозасига урилган гол билан якунарди.  

24-дақиқа. "Реал" яна бурчак зарбаси ишлаб олди. Уни Модрич амалга оширди. "Алавес" вакиллари бу сафар ҳам осонлик билан бурчакдан узатилган тўпни қайтариб юборишди.   

23-дақиқа. Мендининг ҳаводан узатган тўпи бир йўла майдонни тарк этди. Бензема ҳамюрти ва жамоадошининг бу узатмасига умуман тушунмаганини юз ифодасидан билиш мумкин эди.   

Мамаду Ндиайе тўпни олиб қўяман деб, бразилияликнинг оёғига зарба бериб юборди. Бироқ "қаймоқранглилар" стандартдан наф чиқара олишмади. 

20-дақиқа. Каземирога нисбатан фол. 

19-дақиқа. "Алавес" бу сафар ҳам ҳужумга чиқиб кета олмади. Ҳозирча жамоа бу ишни уддалаши жуда қийин бўлмоқда.  

16-дақиқа. Винисиус ўйиндан ташқари ҳолатдалиги қайд этилди, футболчининг ўзи бундай фикрда эмас. 

14-дақиқа. "Реал"босимни кучайтириб боряпти, аммо чинакамига хавфли вазиятгача иш етиб бормаяпти. 

12-дақиқа. Мендининг узатмасидан кейин Бензема ва Вальверде яхши нуқтага чиқиб боришди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат...  

11-дақиқа. Ўнг қанотдан ривожланган ҳужум, Карвахаль узатган тўпни Асенсио дарвозага тўғрилаб қўйишга муваффақ бўлди, лекин зарба кучсизлиги сабаб кипер муаммога дуч келмади.  

9-дақиқа. Каземиро жуда қаттиқ тарзда тўпга зарба берди ва унинг узатган тўпини шериклари тўхтата олмай қолишди.   

8-дақиқа. Бурчак зарбасидан эса мезбонлар наф чиқара олишмади. 

7-дақиқа. Ҳимоячи таваккал қилмай, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни маъқул кўрди. 

4-дақиқа. "Реал" майдонда ким хўжайинлигини исботлаб қўйишга ва назоратни қўлга олишга уринмоқда. 

3-дақиқа. "Алавес" ҳужумга ўтмоқчи бўлди, лекин ниятига ета олмади.  

Винисиус илк сонияладан олдинга отилди, лекин тўпни қочириб юборди. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди! Уни "Алавес" вакили бошлаб берди.  


"Реал Мадрид" - "Алавес"
20 февраль, 01:00

"Реал Мадрид" - Куртуа, Карвахаль, Милитао, Алаба, Бензема, Модрич, Асенсио, Каземиро, Вальверде, Винисиус, Менди

Реал Мадрид

Марко Асенсио - 63', Винисиус Жуниор - 80', Карим Бензема - 90'

Примера Дивизион . 25-тур

20/02/2022, 01:00

0
:
3
Тугади

Алавес

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 42180 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
33'  Лука Модрич
63'  Марко Асенсио
63'  Карим Бензема
80'  Винисиус Жуниор
80'  Карим Бензема
82'  Марко Асенсио (Дани Себальос)
82'  Лука Модрич (Родриго)
85'  Ферлан Менди (Марсело)
85'  Винисиус Жуниор (Эден Азар)
87'  Даниэль Карвахаль (Лукас Васкес)
90'  Карим Бензема
48'  Мамаду Н'Диайе
61'  Джейсон (Пере Понс)
72'  Гонсало Эскаланте (Эдгар Мендес)
72'  Луис Риоха (Мануэль Вальехо)
83'  Рубен Дуарте (Химо Наварро)
83'  Мамаду Н'Диайе (Антонио Мойя)

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика