UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  0 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  0 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  9 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  16 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  7 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  12 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  31 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  4 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Ла Лига. Рамос "эль класико"да "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс, яъни "эль класико" номи билан машҳур учрашув якунига етди.


Учрашув кескин курашлар остида ўтди. Ўйинниг 53-дақиқасида "Барселона" жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Неймар томонидан ошириб берилган тўпни Луис Суарес боши билан дарвозага жойлади ва ўйинда ҳисобни очди - 1:0.

Шундан сўнг "Барселона" учрашувда ташаббус билан ўйнади. Каталонияликлар ўйин давомида бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Хусусан Неймар ва Мессида гол уриш учун қулай вазиятлар юзага келганди. Аммо "Барселона" ҳужумчилари ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олишмади.

Учрашувнинг охирги дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада "Реал" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Лука Модрич томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Рамос боши билан дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади - 1:1.

Шундан сўнг "Барселона" ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишга ҳам яқин келганди. Аммо Каземиро "Реал"ни жуда қийин паллада жонига оро кирди. Айнан ушбу футболчи дарвозага кириб кетаётган тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа ушбу "эль класико" муроса билан якун топди.

Испания чемпионати, 14-тур. Турнир жадвали.

Барселона – Реал Мадрид 1:1

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

«Камп Ноу»

Голлар: Луис Суарес (53), Серхио Рамос (90)

Барселона
– тер Стеген, Суарес, Пике, Альба, Бускетс, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 60), Серджи Роберто, Андре Гомеш (Туран, 78), Неймар (Суарес, 87), Месси.

Реал Мадрид
– Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Ковачич (Диас, 86), Модрич, Иско (Каземиро, 66), Васкес, Роналду, Бензема (Асенсио, 77).

Огоҳлантиришлар
: Иско (13), Неймар (28), Суарес (75), Карвахаль (80), Бускетс (83), Маскерано (89).

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика