Ла Лига. "Барселона" дуранг қайд этди
05 окт 2020 01:55
Янгиликлар
Ла Лига. "Барселона" дуранг қайд этди
Барселона Филиппе Коутиньо - 10' |
Примера Дивизион . 5-тур 05/10/2020, 01:00 1
:
1
Тугади
|
Севилья Люк де Йонг - 8' |
Стадион: Camp Nou, 0 томошабин
Бош ҳакам: Jesus Gil
"Барселона" – "Севилья" 1:1
"Камп Ноу"
Голлар: 0:1 – 8 де Йонг, 1:1 – 10 Коутиньо.
"Барселона" – Нето, Серджи Роберто, Пике, Араухо, Альба (Дест, 75), Бускетс, Коутиньо (Пьянич, 75), де Йонг, Фати (Педри, 61), Месси, Гризманн (Тринкау, 61).
"Севилья" – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Акунья, Жордан (Оливер Торрес, 85), Фернандо, Сусо (Мунир, 61), Ракитич (Гудель, 78), Окампос (Эн-Несири, 61), де Йонг (Фернандес, 84).
Огоҳлантиришлар: Пьянич (77), Гудель (87).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Месси учрашув натижасини узоқдан зарбаси билан ҳал қилишга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
90+1. Тринкау қўшиб берилган дақиқаларда гол уриши мумкин эди, аммо дарвозабон билан дуэлда "Севилья" посбони ғолиб чиқди.
90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
82. Каталония клубидан навбатдаги хавфли ҳужум: Бу сафар узатма ўнг қанотдан бўлди, Де Йонг эса тўпни дарвозага бурди, лекин ҳимоячи тўп йўлига тўқаноқ бўлди.
81. Дест Мессига ажойиб узатма берди, Лео эса чап оёғи билан дарвозанинг бурчагини нишонга олишга уринди, аммо "Севилья" посбони ҳаммасини ўқиди ва тўпни қайтарди.
77. Сариқ карточка: Ҳозиргина майдонга тушган Пьянич Мунир Эд Ҳаддадини йиқитиб, сариқ карточка олди.
75. Ўзгариш: Коутиньо ўрнига Пьянич, Альба ўрнига Дест майдонга тушди.
74. Хорди Альба жароҳат олган кўринади, унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
66. Педри майдонга тушиши билан ҳужум ва ҳимояда фаоллик кўрсатишга уринди, аммо иккала томонда ҳам "қовун туширди",
64. "СЕВИЛЬЯ" футболчисининг зарбасидан сўнг тўп Арауходан рикошет бўлди ва "Барселона" дарвозаси тўсинига тегди.
61. ЎЗГАРИШ: Фати ўрнига Педри, Гризманн ўрнига Тринкау майдонга тушди.
58. Диего Карлос ўз дарвозасини ишғол қилишига бир баҳя қолди. Ҳимоячи рақиб футболчисининг қанотдан узатмасини қайтаришга уриниб, тўпни ўз дарвозаси томонга буриб юборди. Тўп унинг бахтига дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
51. "Барселона"нинг тика-така услубидаги ҳужумини Ансу Фатининг кучсиз узатмаси узиб қўйди, акс холда Каталония клуби яна гол уриши мумкин эди.
48. Гризманн яна бир имкониятни кўкка совурди. У ўнг қанотдан дарвозага яқинлашиб келди, аммо кутилмаганда тўпни назорат қила олмай қолди ва хавф ўз-ўзидан йўққа чиқди.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНАФФУС
43. Месси ўнг қанотдан марказроққа силжиди ва тўпни рақиб дарвозасининг узоқ бурчагига йўллашга уринди, аммо футболчи тўпга ўзи истагандек зарба бера олмагани учун гол бўлмади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
38. Ансу Фати ҳали жуда ёшлигини билдириб қўймоқда. У тўпни қабул қилиши биланоқ рақиб дарвозасига зарба бериш ҳақида ўйламоқда, аммо унинг атрофида тўп сўраб очилаётганларни кўрмаяпти.
34. Ғалати ҳолат! Паслар сони ва аниқлиги бўйича "Севилья" "Барселона"дан устун экан. ҚОЙИЛ!
32. "Барселона" ҳимоячилари тўп узатишда хатога йўл қўйишди. Натижада Сусо тўпни эгаллаб олди ва Нето дарвозасига зарба берди. Тўп тўрга ташқи томондан тегди.
28. ФАТИ! Ансу Мессининг пасини қабул қилди ва дарвозага ўгирилиб, узоқ бурчакни нишонга олишга уриниб кўрди. Буну тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
21. Гризманн рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиққанди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
19. "СЕВИЛЬЯ"дан ажойиб ҳужум. Наваснинг жарима майдончаси марказига узатган тўпига унинг жамоадошлари ета олмади.
18. Гризманн қайчи услубида рақиб дарвозасига зарба бермоқчи эди, аммо у рақибнинг елкасига тепиб юборди.
10. ГОООЛ! КОУТИНЬО!!! "Барселона" "Севилья"нинг голига тезда жавоб қайтарди. Месси Хорди Альбага тўпни узатаётганди, аммо "Севилья" футболчиси тўпни қайтараман деб, уни Филиппега ташлаб берди ва Коутиньо бўш дарвозани ишғол қилди.
8. ГОООЛ! ДЕ ЙОНГ!!! Бироқ бу Фернки эмас, Люк де Йонг! "Севилья" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
4. Учрашувдаги дастлабки бурчак зарбасини "Севилья" ижро этди. Ракитич иккинчи қаватдаги курашда собиқ жамоадошларидан устун келди, аммо "Барселона" дарвозасини нишонга ола билмади.
2. Меҳмонлар устози Хулен Лопетеги ўтган турда четлатилгани учун бугунги баҳсни трибунадан томоша қилади. У ассистентлари билан суҳбатлашиб туриш учун қулоқчинларини тақиб олди.
1. Учрашув бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Барселона – Севилья
5 октябрь, 00.00, «Камп Ноу»
Барселона – Нето, Сержи Роберто, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, Коутиньо, де Йонг, Фати, Месси, Гризманн.
Севилья – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Акунья, Жордан, Фернандо, Сусо, Ракитич, Окампос, де Йонг.
Фикрлар