UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  2 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  1 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  1 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  3 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   9 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   1 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  1 22:51"Акрон" ғалаба қозонди, Эсанов тўлиқ ўйнади   5 22:42Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1  0 22:25Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди  13 22:12Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  30 22:08ПРО-Лига. "Машъал" ўз майдонида "Арал"га имконият қолдирмади  1 21:46Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"   8 21:40Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"   3 21:28Эшитдик-да! Ҳусановнинг жамоадоши "Аталанта"га ўтмоқда  2

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни енгди ва 3-ўринга кўтарилди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" "Атлетик"ни енгди ва 3-ўринга кўтарилди

Испания чемпионатининг 2-тури доирасидаги қолдирилган ўйин матнли транляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Атлетик – Барселона 2:3 

«Сан Мамес»

Голлар: Уильямс 3', Муниаин 90' - Педри 14', Месси 38', 62'

Атлетик – Унаи Симон, Мартинес, Берчиче (Баленсиага, 32), Нуньес, Де Маркос (Беренгер, 65), Рауль Гарсия (Морсильо, 80), Весга (Гарсия, 65), Муниаин, Венседор, Капа, Уильямс.

Барселона – тер Штеген, Альба, Дест (Мингеса, 75), Лангле, Араухо, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле (Брейтуэйт, 75), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Весга (27), Лангле (57), Гарсия (70). 

Баҳс якунланди. "Барселона" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Хизматингизда Шерзод Нурматоав бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. ГООООООООООООООООООЛЛ!  Муниаин жамоасиининг иккинчи голини урди – 2:3! 

88. Ууух!  Гризманн Мессига пас берди, Леонинг зарбаси йўлига тўғаноқ бўлган Нуньес жамоасига ишонч тақдим этди. 

85. Араухо!  Ҳимоячи ўз жамоаси жонига ора кирди. Муниаин деярли бўшлиққа эга бўлганди.

84. Месси тўп йўқотилгач прессингги киришди ва қоидани бузди.

82. Антуан Гризманн ижросида яхши зарба, дарвозабон ўз ўрнида! 

80. "Атлетик"да алмаштириш: Рауль Гарсия ўрнига Морсильо майдонга тушди. 

77. Тер Штеген тезкорлик билан тўпни ўйинга киритиб берди. Тўп унинг шерикларги етиб бормади, ҳакам басклар томонидан қўл билан ўйналганини айтди.

75. "Барселона"да 2 та ўзгариш: Дест ўрнига Мингеса, Дембеле ўрнига Брейтуэйт ўйинни давом эттиради. 

72. Ууууухх!  Мессининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! 

70. Месси тезкорлик билан олдинга бораётганди, бироқ Гарсия уни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ўйинчига сариқ карточка кўрсатилди. 

66. Ҳозиргина майдонга тушган Беренгер баскларнинг кейинги ҳужумида иштирок этди, уч ҳимоячи қуршовида қолди ва тўпни олдирди. 

65. "Атлетик"да 2 та алмаштириш: Весга ўрнига Гарсия, Де Маркос ўрнига Беренгер туширилди. 

62. ГОООООООООООООООООООООООЛ!  Мессидан дубль ва 1:3!   Гризманн Мессига пас берди, Лео эса катта тезликда олдинга борди ва дарвозани ишғол қилди.

59. Зарбаааа! Мессининг айлантирма зарбаси дарвоза устунига тегди! 

57. Карточкалар бўйича ҳисоб тенглашди – 1:1. Лангле спортга хос бўлмаган ҳаракати учун огоҳлантирилди.

55. Рауль Гарсия Муниаин билан ўзаро пас ўйнишга уринди, аммо хатоликка йўл қўйди.

54. ВАР офсайд бор ёки йўқлигини текширди. Ҳа, Мессининг елкаси олдинга чиқиб кетган экан.

53. Месси бирга-бир ҳолатдан гол уришга сазовор бўлди, аммо уни нишонлай олмайди, сабаби офсайд кузатилди. 

51. Хавфли вазият!  Баленсиага чап қанотдан қойилмақом узатмани амалга оширди, Уильямснинг зарбасидан сўнг "Барса"нинг омади эвазига тўп дарвозадан жой олмади. 

49. "Барселона"нинг ўзин чизгиси 4-2-4 га ўхшайди. Марказда кам киши пайдо бўлади, лекин ҳужумда кўпчиликни ташкил этади.

47. Гризманнинг бўйи озигани калталик қилди. Педрининг зарбасидан кейин Антуан тўпга боши билан интилди, бироқ буни бажара олмади.  

46. Иккични бўлим бошланди! 

WhoScored: биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:2. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 44% – 56%

43. Ууууух!  Мессининг ўткир бурчак томон йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди.

40. Зарбаа!  Гризманнинг кучли зарбасини яна ўша Симон қайтарди!  Сал олдинроқ эса офсайд кузатилган экан, ўйин тўхтатилди. 

38. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛ!   Месси ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди!  Педри уни тўп билан таъминлаганди. 

34. Зарбааа!  Месси ўзининг ажойиб ҳаракатларидан кейин Педрига пас берди, у эса ўнг қанотдаги Дембелега узатди, Усмоннинг чап оёқдаги моҳирона зарбасини Симон биринчи уринишда қўлдан чиқариб юбориб, иккинчи ҳаракатда ушлаб олди. 

32. "Атлетик"да ўзгариш: Берчиче ўрнига Баленсиага тушди.  

30. Берчиче жароҳат олди ва алмаштирилади. 

29. Дембеле Дест томон жуда кучли пас бериб юборди. Симон биринчи бўлиб улгурди. 

27. Весга Дембелега нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

25. Рауль Гарсия ва Бускетс тўп учун курашда тўқнашди. Иккиси ҳам тўпга интилганди.

24. Яна бир бурчак тўпи, ортидан эса офсайд. Месси чапдан бурчак тўпини ўйинга киритди. Шундан сўнг Бускетсдан узатма қабул қилди, аммо Лео ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 

23. Альба ўткир бурчакдан зарба берди. Ушбу зарбани Симон қайтаришга эришди. 

20. Рауль Гарсия ва де Йонг ҳакамга эътироз билдирди. Биринчиси қоида бузмаганини айтаётган бўлса, иккинчиси нега бунча кеч ҳуштак чалганини сўраяпти. Марказда жарима тўпи, "Барса" фойдасига. 

19. Дембеле тезликда Берчичедан ўзиб кетди, ичкарига оширган узатмаси эса аниқ чиқмади. Венседор қарши ҳужумга ўтиб кета олмади, "аут".

16. "Барселона" босим уюштирмоқда ва кетма-кет бурчак тўпларига эга бўляпти. 

14. ГООООООООООООООООООООООЛЛ!  Педри ҳисобни тенглаштирди – 1:1!   Месси ажойиб кроосни амалга ошириб, де Йонгни тўп билан таъминлади, унинг узатмасидан кейин Педри тўпни бош билан берган зарбаси орқали дарвоза тўрига жойлаб қўйди.  

11. Жамоалар бугун ҳимоя ва марказсиз ҳаракатланишмоқда. Муниаин вазият яратишга ҳаракат қилди, у тепган тўп Араухога тегиб қолди, ундан сўнг тўп Дестнинг қўлига тегди, бироқ масофа яқин эди. Ҳакам ҳам шу вазият яқинида эди. 

8. Дембеле рақиб майдони томонда аъло ҳаракат қилди ва Мартинесдан ўтиб кетмоқчи бўлди, у эса францияликка нисбатан қўполлик ишлатди, ҳакам жим.

7. Зарбаааа!  Дембеле Гризманни олдинга бошлади, у эса Дестни қулай имкониятга олиб чиқди, яъни қулай зарба нуқтасига, унинг йўллаган зарбасини Симон қайтарди. 

6. Уууух!  Каталонияликлар ҳужумда тўпни йўқотишди ва тезкор қарши ҳужум қурбонига айланишди. Уильямс бу гал ўзи эмас шериги Берчичега зарба бериш имкониятини тақдим этди, хавфли, бироқ ноаниқ. 

3. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ!  Иньяки Уильямс қийинчиликсиз ичкарига крирб борди ва Ланглени осонликча чалғитиб, тер Штеген дарвозасини ишғол этди – 1:0! 

2. Баҳсни мезбонлар бошлаб беришди ва ҳалигача тўпни ўзларида сақлаб туришибди. 

1. Учрашув старт олди! 

Чигил ёзди машғулотлар олиб борилди 

"Сан Мамес" тўқнашувга тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Ла Лига қолдирилган 2-тур ўйинида "Барселона" "Сан Мамес"да Бильбаонинг "Атлетик" клуби меҳмони бўлади. Ушбу баҳсни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика