Ла Лига. Беллингемдан дубль+ассист ва "Реал" жадвалда биринчи ўринга кўтарилмоқда
20 авг 2023 00:23
Янгиликлар
Ла Лига. Беллингемдан дубль+ассист ва "Реал" жадвалда биринчи ўринга кўтарилмоқда
Альмерия – Реал Мадрид 1:3
19 август, "Медитерранео" стадиони
Голлар: 1:0 – 3 Аррибас, 1:1 – 19 Беллингем, 1:2 – 60 Беллингем, 1:3 – 73 Винисиус Жуниор
"Альмерия" – Луиш Машимиану, Пубиль (Посо, 69), Эдгар Гонсалес, Чуми, Акьеме, Робертоне (Мелеро, 70), Баба (Лазаро, 90), Аррибас (Пучмаль, 90), Эмбарба, Рамазани (Коне, 61), Суарес.
"Реал Мадрид" – Лунин, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Фран Гарсия, Кроос (Камавинга, 72), Вальверде (Васкес, 90), Тчуамени, Беллингем (Хоселу, 81), Винисиус Жуниор (Браим Диас, 90), Родриго (Модрич, 72).
Огоҳлантириш: Чуми (59).
Альмерия Серхио Аррибас - 3' Примера Дивизион . 2-тур 19/08/2023, 23:30
Реал Мадрид Джуд Беллингем - 19', Джуд Беллингем - 60', Винисиус Жуниор - 73' Стадион: Power Horse Stadium, 17561 томошабин Бош ҳакам: Jose Sanchez
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+2-дақиқа. Браим Диас маҳоратини кўрсатиб, ажойиб вазият яратди, бироқ унинг ғоясини Хоселу тушунолмай қолди ва ҳужум зарбасиз якунланди.
90-дақиқа. Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига 9 (!) дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Лука Модричнинг узатмасидан кейин Дани Карвахаль кутилмаганда ҳужум марказида пайдо бўлди ва кучли зарба берди, Машимиану ўз ўрнида.
81-дақиқа. Ўзгариш! Учрашув қахрамони Беллингем ўрнини Хоселуга бўшатиб берди.
73-дақиқа. ГОООООЛ! Винисиус ҳам номига гол ёздириб қўймоқда. Беллингем бу сафар ассист ролида иштирок этди. Бу вазиятда Виннига рикошет ҳам ёрдам бериб юборганини таъкидлаш зарур.
72-дақиқа. Ўзгаришлар! Тони Кроос ва Родриго ўрнига ўйинга Лука Модрич ва Эдуардо Камавинга қўшилди.
70-дақиқа. Ўзгаришлар! Марк Пубиль ва Лукас Робертоне ўрнига майдонга Гонсало Мелеро ҳамда Алехандро Посо туширилди.
66-дақиқа. Марк Пубиль тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб майдонда ётибди.
60-дақиқа. ГООООЛ! Кроосдан ажойиб узатма ва Жуд Беллингемдан дубль! Англиялик ярим ҳимоячи яна бир марта жарима майдончасига ёриб кирди ва керакли вақтда керакли жойда пайдо бўлиб, тўпни боши билан дарвозага йўллади.
59-дақиқа. Огоҳлантириш! Чуми ортидан қуйлаш жонига теккани учун Винисиусни кураш усулида майдонга қулатди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Бўлди, бош ҳакам биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди ва жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Биз ҳам бироз дам оламиз.
45+5-дақиқа. ГОООЛ! Тони Кроос аниқ зарбаси билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ... "VAR"нинг аралашуви билан бош ҳакам бир неча сония аввал Карвахаль иштирокидаги вазиятни қайта кўрди ва испаниялик ўйин қоидасини бузгани, шу сабабли гол инобатга олинмаслигини маълум қилди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Машимиану дарвоза олдида яна бир вазият юзага келди. Фран Гарсиянинг узатмасидан кейин Родриго кучли зарба берди, кипер ҳам ўз навбатида тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Бурчак зарбасидан кейин Родриго жарима майдонидан тўпни алдамчи ҳаракатлар билан чиқаришга қарор қилиб, адашди ва яна Рюдигер дарвозага йўлланган тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
41-дақиқа. Тезкор қарши ҳужумдан кейин Луис Суарес зарба беришга имкон топди, аммо Рюдигернинг узун оёқлари "Мадрид"ни голдан қутқариб қолди.
Мезбонларнинг илк бурчак зарбасидан кейин иш хавфли вазиятгача етиб бормади.
36-дақиқа. Лукас Робертоне узоқ масофадан кучли зарба йўллади ва Андрей Лунин қийинчилик билан бўлсада, тўпни қайтариб юборди.
30-дақиқа. Альмерияда айди дамдаги ҳаво ҳарорати 37 градус иссиқни ташкил қилади. Бундай ҳавода бир танаффус қилиб, сув ичиб олган зарар қилмайди. Хосе Мария Санчес Мартинес ҳам шундай фикрда ва жамоаларни сув ичиб олишга чорлади.
27-дақиқа. Родриго ажойиб ҳаракатларидан кейин ҳимоячини доғда қолдириб, узоқ бурчакка зарба берди. Дарвозабон ҳеч нима қила олмасди, лекин бразилияликнинг зарбасига аниқлик етишмади.
19-дақиқа. ГОООООЛ! Жуд Беллингем ҳимоячи билан девор услубидаги комбинациядан кейин тўпни дарвоза тўрига йўллади! Ҳисоб тенглашди!
16-дақиқа. "Реал"нинг иккинчи бурчак зарбаси ҳам наф бермади.
13-дақиқа. Винисиус чап қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб улгурмай, тўпни Родригога узатиб, қайта қабул қилиш учун "очилганди". Бироқ тўп майдондан чиқиб кетди, Родриго бурчак зарбасилигига ишора қилишига қарамай, ҳакам эркин зарба эканлигини кўрсатди.
11-дақиқа. Яна жарима майдончасида пайдо бўлган Беллингем тўпни тўхтатиб қолдию, лекин ҳимоячи ундан ортиғига имкон қолдирмади.
8-дақиқа. Винисиус жарима майдончасига яқинлашгани ҳамоноқ зарба берди, лекин унинг уриниши ноаниқ.
6-дақиқа. Ўйиндаги биринчи бурчак тўпини ҳам "Реал" амалга оширди. Крооснинг узатмасидан кейин Тчуамени ҳаводаги курашда устун келиб, зарба йўллади. Кипер ўз ўрнида.
3-дақиқа. ГОООOООЛ! "Реал" стандарт вазиятга эга бўлди, аммо мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва чап қанотдан узатилган тўпни Серхио Аррибас боши билан дарвозага йўллаб қўймоқда.
2-дақиқа. "Реал"нинг дастлабки ҳужумга ўтиши қоида бузиш орқали тўхтатилди. Винисиусни Эдгар Гонсалес чалиб йиқитди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди.
Стадионни тўлдирган мухлислар қўшиғи остида ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишди.
Жамоалар трибуна остидаги йўлакчада, майдонга тушишга тайёр туришибди.
Фикрлар