UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Бундеслига. "Боруссия" Д - "Байер". Асосий таркиблар маълум!  0 23:09Расман: "Шўртан" Осиё чемпионини сафига қўшиб олди  1 22:45"Валенсия" ЛаЛигага норозилик билдирди  6 22:13Хвича Францияда ўйнашни истамоқда, бироқ бир муаммо бор  1 21:46Нойер қайтмоқда  2 21:19Маскерано Неймар "Интер Майами"га ўтмаслиги сабабини айтди  0 20:55БАА. "Ал Батаеҳ" ғалаба қозонди, Ғаниев ўйиннинг энг яхшиси бўлди  7 20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  7 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  36 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  3 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  7

Ла лига 25-тур. “Реал Мадрид” - “Лас-Пальмас”. 6х3 Янгиликлар

Ла лига 25-тур. “Реал Мадрид” - “Лас-Пальмас”. 6х3

Кеча Испания чемпионатининг 25-турдан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Лас-Пальмас” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув кўпчилик учун қизиқарли тус олган бўлиши табиий. Чунки Каталониянинг “Барселона” клуби турнир жадвалида “Қироллик клуби”ни таъқиб қилиб келаётганди. Бир неча турдан бери “Реал”нинг ишлари юришмаяпти.

Ҳаммаси “Валенсия”га қарши чемпионатнинг қолдирилган 16-тур учрашувидан бошланди. “Месталья”да бўлиб ўтган “Валенсия”га қарши учрашувда “Реал Мадрид” мағлубият аламини тотиб кўрди. “Кўршапалаклар"нинг ушбу ғалабаси “Барселона” клуби ва мухлисларини қувонтирган бўлса ажабмас. Зеро “Реал”нинг очко йўқотиши “Барселона”нинг уларга янада яқинроқ бўлиб олишига хаттоки турнир жадвалида пешқадам бўлиб олишга ҳам туртки беради.

Кеча “Барселона” чемпионатнинг навбатдаги турида “Спортинг Хихон” клубини қабул қилди ва рақибларини (6:1) ҳисобида янчиб ташлади. Ушбу баҳсдан 2 соат ўтиб Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида “Лас-Пальмас” клубини қабул қилди. Ўйин бошланишига кўп бўлмасдан “Реал Мадрид” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Голни эса рақиблар дарвозасига Иско киритди. Орадан кўп вақт ўтмай рақиблар вазиятни ўнглади ва катта куч билан олдинга ўта бошлади. Учрашувнинг 70-дақиқасига келиб “Лас-Палмас” 2та тўп фарқи билан ҳисобда олдинга ўтиб олганди.

Ушбу баҳсни бошқариб борган ҳакам Давид Фернандес Борбалан “Реал Мадрид” рақиблар дарвозасига киритган 6та голдан 3 тасини инобатга олмади. Савол туғилиши мумкин, учрашувдаги инобатга олинмаган 3та голда ҳам “Реал” футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда эдими?


Иско рақиб дарвозабони билан 1 га 1вазиятга чиқиб бораётганда бош ҳакам Фернандо Барболан ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

Бундай ҳолатда мухлис ўз фикрини билдириши мумкин, журналист эса вазиятни таҳлил қилиб чиқади. Қарор эса бош ҳакам томонидан қабул қилиб бўлинган. Уни ўзгартиришга эса ҳеч кимни ҳаққи йўқ.

“Қироллик клуби” ўз уйида “Лас-Палмас”га қарши учрашувда мағлубиятга тенг дурангни қабул қилиб олди. “Реал”нинг бундай натижа қайд этиши “Барселона”нинг мусобақа рейтингида пешқадам бўлиб олишига ёрдам берди. “Реал Мадрид” захирасида “Сельта”га қарши битта ўйин бор. Ушбу учрашувда ғалаба қозонса ҳам қолган ўйинларда “Реал”нинг мағлуб бўлишига ҳаққи йўқ. Бундан ташқари “Сантьяго Бернабеу”да “Эль-классико” “Барселона”га қарши баҳс ҳам кутиб турибди.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика