

КХДР терма жамоаси Тошкентга чартер рейс билан учиб келади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – КХДР ўйини 12 ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.
Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
6-тур олдидан КХДР терма жамоаси “H” гуруҳида 13 очко билан бирирчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса рақибларга нисбатан бир ўйин кам ўтказган бўлиб, 9 очко билан иккинчи ўринда боряпти.



