КХДР терма жамоаси 9 ноябрь куни Тошкентга етиб келади

Narzulla Saydullayev
29 окт 2015, 13:12
КХДР терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 6-тури доирасидаги Ўзбекистонган қарш ўйинни ўтказиш учун 9 ноябрда етиб келади.

КХДР терма жамоаси Тошкентга чартер рейс билан учиб, маҳаллий вақт билан 15:00да Ўзбекистон пойтахтига етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – КХДР ўйини 12 ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.

Ўйинни Алиризо Фағони бошчилигидаги эронлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

6-тур олдидан КХДР терма жамоаси “H” гуруҳида 13 очко билан бирирчи ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса рақибларга нисбатан бир ўйин кам ўтказган бўлиб, 9 очко билан иккинчи ўринда боряпти.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com