UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

КХДР - Саудия Арабистони. Превью Янгиликлар

КХДР - Саудия Арабистони. Превью

Гуруҳимиздан ўрин олган КХДР ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин Мельбурн шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Илк турда КХДР Ўзбекистонга қарши ўйнаб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Саудия Арабистони ҳам мусобақани мағлубият билан бошлаганди. Араблар дастлабки турда Хитойга ютқазиб қўйишганди _ 0:1.

КХДР тўртинчи марта қитъа чемпионати финал босқичида қатнашмоқда. Бу жамоанинг энг яхши натижаси 1980 йилда қайд этилган. Ўша йил жамоа тўртинчи ўринни олганди. Саудия Арабистони учун бу йилги мусобақа 9-Осиё Кубоги. Ушбу жамоа ўз тарихида уч бор Осиёда тенгсиз бўлган (1984, 1988, 1996 йилларда)

Бу икки жамоа барча мусобақаларда ўзаро 9 марта тўқнаш келган. КХДР бир марта ғалабага эришган, тўрт марта дуранг қайд этилган бўлса Саудия Арабистони ҳисобида 4 ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам араблар устун - 8:5.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Осиё Кубогида умуман тўқнаш келишмаган.

Дастлабки турда КХДР сафида Ри Йонг Жик, Саудия Арабистони таркибида Саид Ал Муваллад, Мустафо Ал Бассас, Салман Ал Фараж сариқ карточка олишди. Ушбу футболчилар иккинчи турда огоҳлантирилса учинчи турни ўтказиб юборишади.

КХДР - Саудия Арабистони
14 январь 2015. Мельбурн
Бош ҳакам:
Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Ҳамид Ал Маяҳи (Уммон), Абу Бакр Ал Амри (Уммон)
Тўртинчи ҳакам
: Аммал Али Абдулла Жума (БАА)
Бешинчи ҳакам: Яги Акане (Япония)
Назоратчи: Чиа Энг Ваҳ Жон (Сингапур)


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика