UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Австралиялик ўйинчилар ва йигитларим ўртасида катта тафовут бор" Янгиликлар

Кувайт U-23 бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ: "Австралиялик ўйинчилар ва йигитларим ўртасида катта тафовут бор"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Қувайт U-23 термаси бош мураббийи Абдул Азиз Ҳамадеҳ қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда барчага раҳмат демоқчиман. Ростини айтсам, мағлуб бўлганимизга қарамасдан, биз рақибга кучли қаршилик кўрсата олдик. Европача услубда ўйнайдиган жамоага қарши жуда кўп куч йўқотдик. Аммо бугун биз гол киритишимиз лозим эди. Кейинги ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман.

- Австралия жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Биз биринчи навбатда ўз жамоамиз ўйинини таҳлил қилишимиз лозим. Гуруҳимиздаги барча терма жамоалар жуда кучли. Мисол учун, Австралия терма жамоасига эътибор берамиз. Австралия термаси таркибида мамлакат чемпиони бўлган "Сидней" жамоаси таркибидан беш ёки олтита профессионал ўйинчи бор. "Аделаида" жамоаси таркибидан ҳам олти ёки еттита ўйинчи ушбу жамоа таркибида ўйнамоқда. Шу билан бирга, рақиб таркибида Англияда ўйнайдиган ўйинчилар ҳам бор. Бизнинг жамоада эса асосий ўйинчилар ҳали ёш ва ҳаваскор. Айнан шу сабаб ҳам икки жамоа орасида катта тафовут юзага келди. 

- Кейинги ўйиндан олдин шогирдларингизни қандай руҳлантирасиз? 

Биринчи навбатда шогирдларим ўзини руҳан тиклаб олишига интиламан. Руҳий ва жисмоний ҳолат жуда муҳим. Мен ўйинчиларимдан ўзларига ишонишларини ва майдонда яхши футбол кўрсатишларини сўрайман. Бу мусобақада ҳар уч кунда ўйинлар ўтказилади. Шу сабаб, улар биринчи навбатда ўзларини жисмонан тиклаб олишлари керак. Шундан сўнг эса мен уларга ишонч бериб, майдонда яхши ўйин кўрсатиш учун имконият яратаман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика