UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  2 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  0 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  16 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  9 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  20 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  1 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  8 10:52Мирзад Механович: «Андижон» мухлисларига ёқадиган ўйинлар намойиш этамиз»  3 10:21«Ман Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин  12

Кутилмаган истеъфо Янгиликлар

Кутилмаган истеъфо

Германия Футбол Иттифоқи президенти Райнхард Гриндель истеъфога чиққани расман эълон қилинди.

Германия Футбол Иттифоқи раҳбариятида кутилмаган ўзгариш руй берди. Иттифоқ президенти Райнхард Гриндель муддати якунланмасидан олдинроқ истеъфо чиқарилди.

Гап шундаки, куни кеча Германия Футбол Иттифоқида Гринделнинг истеъфоси муҳокама қилинганди. Бугун эса мазкур кутилмаган истеъфо кутилганидан ҳам тезроқ руй берди.

Германия футболига ихтисослашган сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов куни кеча телеграмдаги каналида мазкур ҳолат борасида батафсил изоҳ қолдирганди. Германия матбуоти Гринделнинг истеъфосини талаб қилиб, унинг ўрнига терма жамоанинг собиқ футболчиси мазкур лавозимга ўтириши кераклиги ҳақида бонг ураётганди.

Куни кеча Германия матбуоти ГФИ президентлигига Филипп Лам номзодини идеал вариант сифатида ёзаётганди. Бироқ Филипп Лам кеча мазкур лавозимда ишлаш ҳақида ўйламаётганини билдириб, гап-сўзларга нуқта қўйди.

Германия Футбол Иттифоқи эса собиқ футболчи Кристоф Метцельдер номзодини кўриб чиқаётганди. Метцельдер эса қишда "Шальке" клуби билан музокара ўтказган. Гельзеркирхенликлар Метцельдерни ёзда клуб спорт директори лавозимида кўришни исташаётганди.

Германия матбуотининг ёзишича, Гринделнинг истеъфосига бош сабаб сифатида мазкур воқеалар катта ўрин тутди:

 Гриндель ЖЧдаги муваффақиятсиздан сўнг танқидлар ёмғири остида қолган Лёв билан кутилмаганда шартномани (2022) узайтирганди.

Месут Ўзил билан бўлган воқеаларни изоҳсиз қолдиргани.

 Матбуот билан мулоқотда жуда кам чиққани ва журналистларнинг ноқулай саволларидан қочгани. Яқинда ҳам "DW" нашрига берган интервьюси пайтида ФИФАнинг янги турнирлари ҳақидаги саволдан сўнг интервьюни тўхтатганди.

Тушунарсиз позиция. Даставвал Лёвнинг Хуммельс, Боатенг ва Мюллер билан терма жамоада хайрлашганини танқид қилиб, кейинчалик бу танқидий руҳдаги гап бўлмагани ва шунчаки уни нотўғри тушунишганини айтганди.

 "DFB-Medien" кузатув маслаҳатчиси сифатида ГФИни огоҳлантирмасдан ойига 6000 минг евро ҳақ олиб турган.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика