UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  1 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  9 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  2 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  10 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  3 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  4 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  8

Куртуанинг отаси - Азарнинг ҳаракати ҳақида: "Нопрофессионал" Янгиликлар

Куртуанинг отаси - Азарнинг ҳаракати ҳақида: "Нопрофессионал"

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуанинг отаси Тьерри Куртуа "Челси" (0:2)дан учралган мағлубиятдан кейинги Эден Азарнинг ҳаракатлари ҳақида гапирди.

Баҳсдан сўнг бельгиялик футболчи Лондон клуби футболчилари билан кулишиб ўтирди.

"Бу асоссиз ҳаракат. Азарнинг кимнидир хафа қилишни хоҳлаганига ишончим комил эмас, аммо "Реал" мухлисларининг буни кўриши оғир. Чемпионлар Лигасини тарк этгандан бир неча минутдан сўнг майдонда кулиб ўтириш нопрофессионаллик.

Рамос бу борада Эден билан гаплашиши керак деб ўйлайман. Азар қолган ўйинларда "Реал"га чемпионликни олиб келса, оқланиши мумкин", - дейди Тьерри Куртуа.

Азар "Реал" мухлисларига: "Мен доим ушбу клуб либосида ўйнашни орзу қилганман. Кечиринглар, Hala Madrid!"

Азар кеча "Реал"даги фаолиятига нуқта қўйди-ми? 

"Азар трансферга қўйилди". El Chiringuito журналисти "Реал" хавбеки ҳақида

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика