Азар кеча "Реал"даги фаолиятига нуқта қўйди-ми?

Omonjon To`xtamirzayev
6 май 2021, 12:00
"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Челси" билан ўйиндан кейин (0:2) кайфияти чоғ эди.

Бельгия терма жамоаси аъзоси 2012 - 2019 йиллар оралиғида "аристократлар" сафида тўп тепган. Ярим финал жавоб ўйинидан кейин у Курт Зума ва Эдуар Мендининг олдига келиб, уларни ғалаба билан табриклади ва "Реал" мухлисларининг ғазабига сабаб бўлиб, жуда мамнун руҳда, кулиб суҳбат қурди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчи "Реал"га 100 млн евро атрофидаги пул эвазига кўчиб ўтганди. Ушбу мавсумда Азар "Реал" сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›