Куртуа Кариус ҳақида: "Мия чайқалиши ҳақида энди гапириш ғалати"
06 июн 2018 16:55
Янгиликлар


Куртуа Кариус ҳақида: "Мия чайқалиши ҳақида энди гапириш ғалати"
"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа "Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалини (1:3) мия чайқалиши билан ўтказгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.
"Мен билан шунга ўхшаш воқеа содир бўлган. Алексис Санчес билан тўқнашиб кеганимдан сўнг, тўпни кўрмай қолдим ва 20 дақиқа ўтиб алмаштирилдим. Афсуски ҳаммаси шундай якунланди, бироқ Кариус иккита ажойиб сейв ижро этганини айтиш лозим. Бу омадмиди? Билмадим, чунки у тўпни кўрмади. Агар мия чайқалса, ўзингиз ёки шифокорлар тавсияси билан майдонни тарк этишингиз керак. Учрашувдан сўнг у 2та хато қилганини айтди ва ҳеч ким у билан баҳслашмади. Дарвозабонлар билан бундай воқеалар юз бериб туради, аммо ушбу шикастланиш ҳақида ҳозир гапириш ғалати. Бироқ Бостондаги шифокорлар шундай дейишаётган экан, демак улар ҳақ" - дейди Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар