UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  15 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди Янгиликлар

Кун тарихи. "Насаф" ОФК кубогини қўлга киритганига 4 йил тўлди

2011 йилнинг 29 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очган кун сифатида тарихда қолган.


"Насаф" жамоаси 2011 йилги мавсум давомида ОФК кубогини кўтаринки руҳда олиб боришганди. Гуруҳ босқичи доирасидаги барча учрашувларда рақиблар ўта йирик ҳисобларда тор-мор этилгандилар. Анатолий Демьяненко шогирдлари плей-офф босқичини ҳам анча ишончли ўтказиб турнирнинг ҳал қилувчи баҳсига қадар етиб боришади.

Қуръага кўра финал баҳси Қарши шаҳрида ўтказилди. Финалга жуда катта тайёргарлик кўрган қаршиликлар Кувайтнинг “Кувайт СК” жамоасини 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, ОФК кубоги ғолибига айлангандилар.

"Насаф" жамоаси ўзбек клублари ичида халқаро мусобақада ғолиб чиққан илк клуб саналади.

Орадан тўрт йил ўтиб "Насаф" жамоаси ўзининг иккинчи катта совринини қўлга киритди. Яқиндагина Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Ўзбекистон кубогида илк бор зафар қучганди.

Қизиғи, бу сафар ҳам "Насаф" октябрь ойида ўзининг катта ғалабасини тантана қилди.

Тарихий ўйин қайдномаси:

ОФК кубоги - 2011.

Финал.

«НАСАФ» - «Кувайт СК» - 2:1 (0:0)

2011 йил, 29 октябрь. Қарши. "Марказий" стадион. 15753 томошабин.

Ҳакамлар: Ким Дон Жин, Жеон Хайи Сан, Ли Жун Мин (Жанубий Корея).

Голлар: Шомуродов, 62 1:0. Переплёткинс, 64 2:0. Каби, 69 2:1.

«Насаф»: Муроджон Зуҳуров, Ботир Қораев (с), Боян Малишич, Мақсуд Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев, Эркин Бойдуллаев, Андрей Переплёткинс, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов (Фозил Мусаев, 84), Иван Бошкович (Артём Филипосян, 90+4).

«Кувайт СК»: Холид Фадҳли, Ёқуб Тоҳир, Фаҳад Авад, Рафат Жобир, Ҳусайн Шаммари (Али Алкандари, 81), Лассана Фане, Рожерио, Аҳмад Сабоҳ (Абдуллоҳ Бураики, 61), Носир Ал Қаҳтони, Холид Шаммари, Ландри Каби.

Учрашув комиссари: Абдул Ғафур Ҳамид (Мальдив орллари).

Огоҳлантиришлар: Каби, 26. Аҳмад Сабоҳ, 35. Ҳусайн Шаммари, 49. Зуҳуров, 88. Малишич, 89.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика