UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  1 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  77 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

Кун мавзуси: Андижон вилоятига Суперлигада жамоа керак эмасми? Янгиликлар

Кун мавзуси: Андижон вилоятига Суперлигада жамоа керак эмасми?

Деярли футболга алоқадор барча ижтимоий тармоқлар, хусусий каналларда "Андижон"даги вазият борасида хабарлар чоп этилмоқда.

Клубдаги муаммолар "Бухоро" билан ўйиндан аввал юзага келганди. Биз эса барчасига ишонч ҳосил қилиш учун бироз кутишимизга тўғри келди ва маълумотлар тўғрилигига аниқлик киритдик.

1. Журъатбек Қувватов қаерда?


2020 йилнинг иккинчи яримида клуб бошқарувини қўлига олган тадбиркор, "Макрофарм" компанияси раҳбари, "Андижон" клуби президенти Журъатбек Қувватов маълум бўлишича соғлиғидаги муаммолар сабаб Туркияда жарроҳлик амалиётини ўтказган. Шу вақтгача бир қанча катта ишларни амалга оширган, клубни Суперлигага қайтарган инсонга соғлик тилаб қоламиз. Мавсум поёнига етмасданоқ Журъатбек Қувватов "Андижон" раҳбарлигидан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар келди. Бунга айрим инсонлар томонидан Қувватовга нисбатан қилинаётган ноҳақликлар сабаб бўлиши мумкин.




2. Бухородаги муаммо

Клуб "Бухоро" билан учрашувга бир неча кун олдин боришни лозим, деб топди. Тайёргарликнинг сўнгги қисмини Бухорода олиб борди. Жамоа истиқомат қилган меҳмонхонага эса тўланиши керак бўлган маълум бир сумма кечиктирилди. Аммо Қувватовнинг яқини томонидан тўланганини таъкидлашди. Ҳаттоки, бунинг учун клуб мухлислари эҳсон қутиси ҳам ташкил қилишга мажбур бўлишди. Бунисига нима дейсиз? Ўйиндан олдинги муаммолар жамоа кайфиятига таъсир қилмай қолмади. Якунда "Бухоро" ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу "Андижон"нинг жорий мавсумдаги иккинчи мағлубияти бўлди. Шунингдек, жамоа бу йил иккинчи бор бир учрашувда ўз дарвозасидан 3та тўп олиб чиқди.

3. Футболчилар 7 ойдан бери маош олаётгани йўқ!

Олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган, Андижон вилоятининг бош жамоаси ҳисобланган "Андижон" клуби футболчилари 7 ойдан бери маош олмаётгани маълум бўлди. Охирги 4та мукофот пули ҳам берилмаган. Мана шундай ҳолатда ҳам жамоа Суперлига йўлланмасини мавсум тугашига 4та тур қолганида қўлга киритиб бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Маош борасида катта узилиш борлиги аён. Ҳаттоки, клуб сўнгги турни қандай якунлаб қўйиш борасида бош қотирмоқда.




4. Прожектор муаммоси

"Бобур Арена" стадионида энг асосий муаммо унинг ёритгичлари талаб даражасида эмаслигини ҳамма билади. Про лигадаку бир амаллаб мавсумни ўтказди, аммо Суперлигада бу прожектор билан иштирок этиб бўлмайди. Бизга маълум бўлишича шахсан ЎФА раҳбари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга мазкур муаммони ҳал қилиш бўйича топшириқ берган. Прожектор муаммоаси ҳал бўлмаса, "Андижон" Суперлигада уй ўйинларини нейтрал стадионларда ўтказишига мажбур бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика