Куманнинг янги иш жойи аниқ
06 апр 2022 10:34
Янгиликлар
Куманнинг янги иш жойи аниқ
Роналд Куман Нидерландия қироллик футбол иттифоқи билан миллий терма жамоага қайтиш борасида келишиб олди.
59 ёшли мутхассис 2018 - 2020 йиллар оралиғида жамоани бошқарган, кейин эса "Барселона"га ўтиб кетганди. Бироқ ўтган йилнинг октябрь ойида Каталонияда Куманга чиқиш эшиклари кўрсатилди.
Куман Нидерландия термасига Қатардаги (21 ноябрь - 18 декабрь) ЖЧ-2022 финал босқичи ортда қолгач, 2023 йилнинг 1 январь куни қайтади.
Терманинг амалдаги бош мураббийи Луи ван Галнинг шартномаси жорий йил охиригача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар