UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  1 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7

Куман “Штутгарт” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Биз тўғри йўлдамиз” Янгиликлар

Куман “Штутгарт” устидан қозонилган ғалабадан кейин: “Биз тўғри йўлдамиз”

“Барселона” бош мураббийи Роналд Куман ўртоқлик учрашувида “Штутгарт” (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кучли жамоага қарши аъло даражада ўйин кўрсата олдик. Ушбу ўйин биз тўғри йўлда эканлигимизга исбот бўла олади. Биз жисмоний ҳолатимизни янада маромига етказиш учун қаттиқ ишлашимиз лозим.

Ўйинда кўпгина жиҳатлар бўйича йигитлар ўз ишининг устаси эканлигини кўрсата олишди. Футболчиларнинг ғалаба бўлган ишончи, ўз ишига бўлган муносабати муҳим эди. Биз янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, вазиятлар ҳам етарлича ташкил этилди.

Мемфис Депай голлар ура олишини ўтган ўйинда ҳам, бу ўйинда ҳам кўрсата олди. У ўз кучи ва тезлиги эвазига бизга ҳали жуда асқотади. Унинг Гризманн билан бир бирини тушуниб тўп тепиши ҳам таҳсинга сазовор. Бу футболчилар бир нечта позицияда бемалол тўп тепа олишади. Жамоа учун рақобат ниҳоятда зарур.

Албатта сафимизда булар билан бирга Агуэро, Месси ҳам бўлишади. Улар тез орада жамоа билан бирга бўлишади. Ҳужумда маҳорат, ранг баранглик биз учун жудаям муҳим”, деди Куман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика