Куман: “Пучга ижарага кетиши мумкинлигини тавсия қилдим холос”
20 сен 2020 09:57
Янгиликлар
Куман: “Пучга ижарага кетиши мумкинлигини тавсия қилдим холос”
“Мен куча у билан суҳбатлашдим. Унинг хизматларига эҳтиёжим йўқ деган гап-сўзлар ҳақиқатдан йироқ сўзлар. Ёш футболчиларга ҳар доим улар мунтазам майдонга тушишлари кераклигини айтаман. Улар майдон четида қолишлари керакмас. Пуч, Аленья Педри.... Рикига вазият бироз чигал эканлигини, жамоада рақобат катта эканлигини тушунтирдим. Ундан ташқари Пучга унинг келажакда ўрни шу ерда эканлигини, аммо барчаси ўзига боғлиқлигига ишонтирдим. Мен унга ижарага кетишини тавсия қилардим. 20 ёшида футболчилар мунтазам майдонга тушишлари керак”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Хабарларга кўра, нидерландиялик мутахассис ёш испаниялик футболчига янги жамоа қидириши кераклигини айтган. Бу футболчи учун мутлақо кутилмаган ҳол бўлган. Ўтган мавсумда Рики испания чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб (бештасини асосий таркибда) иккита голли узатмани амалга оширди ва бир бор огоҳлантириш олди.
Фикрлар