UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  0 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  1 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  0 19:58Про лига. "Арал" "Олимпик-MobiUz" билан ўйинда ирода кўрсатди  3 19:36​"Челси" Стерлинг бўйича таклифларни кўриб чиқади  2 19:08"Ал Насср" бир киши кам бўлиб, "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди ва Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди  12 18:44Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади  12 18:33Легионер мураббий ва ҳужумчи, "Динамо" посбони, чиройли гол урган ҳимоячи — Суперлигада 19-турнинг энг яхшилари   5 18:19Суперлига 19-тур рамзий терма жамоаси  1 17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  5 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  12 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди Янгиликлар

Кулусевски "Юве" сафида биринчи зарбасидаёқ гол урди — бу Пирлонинг илк ғалабасида ҳал қилувчи палла эди

Гол урган вазиятда Деян тўпга олтинчи марта тегинганди.

"Ювентус" мавсумни осон ғалаба билан бошлади: "Сампдория" ўйин аввалида гол уришга уриниб кўрди, лекин тўққиз карра чемпион тез гол урди ва иккинчи бўлимда ҳисобни йирик кўринишга олиб борди.

Ушбу ғалабада Деян Кулусевскининг ҳиссаси катта: янги бош мураббий Андреа Пирло янги ярим ҳимоячини асосий таркибда ўйинга туширди, 20 ёшли швед ҳужумлардан бирида ортда қолиб кетмади ва чап оёқда ажойиб зарба берди.

Opta ҳисоб-китобларига кўра, бу Кулусевски учун "Ювентус" таркибида расмий ўйиндаги дебют голигина эмас, балки олтинчи тегиниши эди — 13-дақиқада 35+9 миллион еврога харид қилинган швециялик футболчи "Аталанта"ни ўша 9 млн евро бонусларга яқинлаштирди. 

2000 йил 25 апрель куни таваллуд топган Кулусевски ўтган мавсумни "Парма"да ижарада ўтказганидан хабарингиз бор. Янги аср вакиллари учун алоҳида статистика мавжуд. Бундай футболчилардан фақатгина икки нафари А Серияда 10тадан кўп гол урган — бу Кулусевски ва Мойзе Кин, иккинчиси аввалроқ АПЛга италиялик мураббий билан бирга ишлашга кетган.

Иккинчи бўлимда Лео Бонуччи ва Криш ҳам рақиб посбонини хафа қилди — натижада йирик ғалаба.

• Роналду топ-даражада қаторасига 19-мавсумида гол урди: "Спортинг", "МЮ", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"да уч мавсум.

• Португалиялик гол уришни жуда хоҳлаганди: у 10 марта зарба берди — бу мавсум ТОП-5 чемпионатларда ҳали ҳеч ким бу қадар кўп зарба бермади.

• "Ювентус" қаторасига бешинчи мавсумни ғалаба билан бошлади – бу Италия элитасидаги ҳозирги жамоалар орасида энг яхши кўрсаткич.

Пирло қўл остидаги "Ювентус" услубига баҳо беришга ҳали эрта, лекин учрашувдан кейин Андреа яхши гапирди: "Фикр ва режаларни ўйинга кўчириш учун вақт керак. Мен кимнингдир услубини кўчиришни истамайман, ўзимни қарашларим бор. Лекин мени руҳлантирган, мен ўйинидан завқланган жамоалардан нималарнидир олишни истайман".

Давомини кейинги якшанба томоша қилишимиз мумкин — рақиб сифатида "Рома"ни кутамиз, яна бир ҳафта ўтиб "Наполи".

Шунингдек, А Серияда "Аталанта"нинг старти кўпчиликка қизиқ бўлса керак: жамоа ЕЧЛдан анча кейин чиқиб кетгани сабаб, футболчилар дам олиши мақсадида Гасперини шогирдларининг биринчи учрашувини кейинроққа қолдирилди — янги мавсумдаги ўзининг биринчи ўйинини ўтган мавсум сенсацияси 26 сентябрь куни туринликларга қарши, лекин "Кекса синьора" эмас — "Торино"га қарши ўтказади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика