UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  3 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

"Кучли терма жамоалар билан ўйнаб ўзимизни ҳам Европага тайёрлаб борамиз". Дониёр Абдуманнопов Словакия ва Украина билан ўйинлар ҳақида Янгиликлар

"Кучли терма жамоалар билан ўйнаб ўзимизни ҳам Европага тайёрлаб борамиз". Дониёр Абдуманнопов Словакия ва Украина билан ўйинлар ҳақида

Хабарингиз бор Равшан Ҳайдаров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U22 терма жамоаси "Antalya Cup 2021" халқаро турнирида иштирок этишди.

Мазкур мусобақада вакилларимиз Словакия (0:2), Украина (1:1) ва Қозоғистонлик (2:0) тенгқурларига қарши майдонга чиқишди. Юртимиздаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган жамоамиз учун ушбу йиғин ва Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари фойдали бўлгани шубҳасиз. Биз эса бу борада Ўзбекистон U22 жамоаси аъзоси, "Андижон" футболчиси Дониёр Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб Туркия йиғини ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Авваламбор ассалому алейкум. Туркия йиғини аъло даражада ўтди. Ташкилотчилик, шароитлар, майдонлар бари кўнгилдагидек бўлди, дея оламан. 

- Ўртоқлик учрашувларида рақиблик қилган Украина, Словакия, Қозоғистон жамоаларининг бизнинг футболчилардан қандай устун жиҳатларини кўра олдингиз?

- Украина ва Словакия яхши савиядаги жамоалар экан. Менинг фикримча улардан кам ўйнамадик. Биринчи учрашувда Словакия билан озгина қийналдик. Барибир илк ўйин ҳар доим осон бўлмайди. Словакиялик тенгқурларимиз бизга қараганда тезроқ ўйнашди, ҳаводаги тўпларда устунликка эга бўлишди. Шундай ўйинлар орқали халқаро тажриба орттириб борамиз. 

- Бунга қадар жамоамиз асосан Тошкентда маҳаллий клубларга қарши назорат баҳсларида иштирок этган эди. Нима, деб ўйлайсиз бундай буён кучли жамоалар билан беллашиш керакмикин? 

- Агар имкони бўлса жуда яхши бўларди. Бундай терма жамоалар билан ўйнаб ўзимизни ҳам Европага тайёрлаб борамиз. Менимча барча футболчилар айниқса бизнинг ёшдагилар Европа жамоаларида ўйнашни орзу қилса керак, деб ўйлайман. 

- Кейинги йилги Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга берилгани саралаш баҳслари олдидан қай даражада хотиржамлик беради? Чунки истаймизми йўқми футболчилар руҳиятида бу борада ўзгариш бўлади...

- Осиё чемпионатининг бизга берилгани ҳозирдан қаттиқ тайёргарлик кўришимизни англатади. Бу футболчиларга катта иштиёқ беради. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз, яқинларимиз қаршисида тўп тепиш масъулияти юқори бўлишини тушуниб турибмиз. Албатта, босим ҳам бўлишини инкор қилмайман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика