UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Кучли портлашдан азият чеккан ливанликларга ҳамдардлик билдирамиз! Янгиликлар

Кучли портлашдан азият чеккан ливанликларга ҳамдардлик билдирамиз!

Бугун Ливан пойтахти Байрут шаҳрида жуда кучли портлаш содир бўлди.

Илк хабарларда шаҳарда пиротехника омбори портлаб кетгани айтилган. Сўнгги хабарларга кўра, ушбу портлаш натижасида қурбон бўлганлар сони 63 нафарга етди, 3 мингдан кўпроқ инсон азият чеккан. Рақамлар ўсиб бормоқда. Иордания сейсмологларининг айтишича, портлаш кучи 4.5 балли ер қимирлашига тенг даражада содир бўлган.

"Championat.asia" сайти ва ўқувчилари номидан портлашдан жабр кўрган барча ливанликларга ҳамдардлик билдирамиз. Бардам бўлинг!

Портлаш рўй беришидан олдин.


Бу эса портлашдан кейин.




Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" ва Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам Ливан пойтахти Байрутда содир бўлган портлаш юзасидан ўзларининг ҳамдардлигини билдиришди.

"Фикрларимиз ва дуоларимиз сизлар учун. Бардам бўлинг", - деб ёзилади МЮ хабарида.

"Байрутдаги портлаш оқибатида ярадор бўлганлар ва жароҳатланганлар учун дуодамиз. Ливан, бардам бўл", - деб ёзади "Боруссия".


Ливан, бардам бўл!



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика