UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  20 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар Янгиликлар

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар

Маълумки 18-20 апрель кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон Кубогининг 1\16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлди. Биринчи лиганинг бир нечта жамоалари Кубок баҳсларида сенсация кўрсатиб олий лига вакилларини мусобақадан чиқариб юборгани мухлисларда Кубок учрашувларига бўлган қизиқишни бироз ортишига сабаб бўлди.

Ортда қолган ўйинларда қизиқ ва шу билан бирга эътиборга молик воқеалар ҳам учради. Жумладан иккита жамоа учрашувларни захира дарвозабонисиз ўтказди. Гап айнан қайси клублар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон пайқаган бўлса ажаб эмас. 18 апрель, жума куни Тошкентга сафар уюштирган Хоразм учрашувга атига битта даврозабон билан ташриф буюргани кўпчиликни эътиборини тортди. Клуб раҳбарлари иккинчи дарвозабонга ортиқча сарф-ҳаражат қилишни истамадими ёки бошқа сабабми, буниси бизга қоронғу. Қизиқ томони шуки, жорий мавсум элитага чиқишни мақсад қилаётган бу клубдан захира посбонини Кубок ўйинига олиб келмаганидан кейин унинг ҳақиқатдан ҳам олий лигага қайтишига ишонса бўладими? Билмадим, очиғи! Аслида урганчликлар ўйинни пойтахтга кўчиришга розилик бериб бу билан улар Кубокдаги юришини шу босқичдаёқ тўхтатмоқчи эканлигини билиб олиш қийин эмасди. Устига устак улар "Пахтакор"га қарши ўйинга биргина дарвозабон - Ғайрат Ўдаев билан борди. Эҳтимол Ўдаев учрашув пайтида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлиб қолганида, урганчликлар дарвозасини ким қўриқларди?

Олий лига иштирокчиси "Навбаҳор" ҳам "Шўртан"га қарши баҳс олдидан кутилмаганда жиддий йўқотишларга дуч келди. ПФЛ учрашувдан бир кун олдин наманганликларнинг 5 нафар футболчисини Ғузордаги Кубок ўйинида майдонга тушишини тақиқлаб қўйганди. Ўша асосий таркибнинг 5та ўйинчиси ичида дарвозабон Дониёр Усмонов ҳам бор эди. Шу сабабли ҳам наманганликлар Кубок учрашувига биргина дарвозабон Хуршид Хўжаев билан боришга мажбур бўлди. Бу икки посбондан ташқари яна бир маҳаллий голкипер Ислом Жўраев ҳам бор эди. Аммо уни мураббийлар штаби негадир сафарга олиб кетишмади. "Лочинлар"нинг захираси шу куни жуда ҳам тор кўринишда эди. Чунки 5та йўқотишдан кейин ўз-ўзидан захирага атига 5 нафар ўйинчи киритилди. Лекин шунга қарамай жамоа сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика