UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  0 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  125 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  5 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар Янгиликлар

Кубок ўйинида захира дарвозабонисиз қолганлар

Маълумки 18-20 апрель кунлари мамлакатимизда Ўзбекистон Кубогининг 1\16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мухлислар бир қатор қизиқарли учрашувларга гувоҳ бўлди. Биринчи лиганинг бир нечта жамоалари Кубок баҳсларида сенсация кўрсатиб олий лига вакилларини мусобақадан чиқариб юборгани мухлисларда Кубок учрашувларига бўлган қизиқишни бироз ортишига сабаб бўлди.

Ортда қолган ўйинларда қизиқ ва шу билан бирга эътиборга молик воқеалар ҳам учради. Жумладан иккита жамоа учрашувларни захира дарвозабонисиз ўтказди. Гап айнан қайси клублар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон пайқаган бўлса ажаб эмас. 18 апрель, жума куни Тошкентга сафар уюштирган Хоразм учрашувга атига битта даврозабон билан ташриф буюргани кўпчиликни эътиборини тортди. Клуб раҳбарлари иккинчи дарвозабонга ортиқча сарф-ҳаражат қилишни истамадими ёки бошқа сабабми, буниси бизга қоронғу. Қизиқ томони шуки, жорий мавсум элитага чиқишни мақсад қилаётган бу клубдан захира посбонини Кубок ўйинига олиб келмаганидан кейин унинг ҳақиқатдан ҳам олий лигага қайтишига ишонса бўладими? Билмадим, очиғи! Аслида урганчликлар ўйинни пойтахтга кўчиришга розилик бериб бу билан улар Кубокдаги юришини шу босқичдаёқ тўхтатмоқчи эканлигини билиб олиш қийин эмасди. Устига устак улар "Пахтакор"га қарши ўйинга биргина дарвозабон - Ғайрат Ўдаев билан борди. Эҳтимол Ўдаев учрашув пайтида жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлиб қолганида, урганчликлар дарвозасини ким қўриқларди?

Олий лига иштирокчиси "Навбаҳор" ҳам "Шўртан"га қарши баҳс олдидан кутилмаганда жиддий йўқотишларга дуч келди. ПФЛ учрашувдан бир кун олдин наманганликларнинг 5 нафар футболчисини Ғузордаги Кубок ўйинида майдонга тушишини тақиқлаб қўйганди. Ўша асосий таркибнинг 5та ўйинчиси ичида дарвозабон Дониёр Усмонов ҳам бор эди. Шу сабабли ҳам наманганликлар Кубок учрашувига биргина дарвозабон Хуршид Хўжаев билан боришга мажбур бўлди. Бу икки посбондан ташқари яна бир маҳаллий голкипер Ислом Жўраев ҳам бор эди. Аммо уни мураббийлар штаби негадир сафарга олиб кетишмади. "Лочинлар"нинг захираси шу куни жуда ҳам тор кўринишда эди. Чунки 5та йўқотишдан кейин ўз-ўзидан захирага атига 5 нафар ўйинчи киритилди. Лекин шунга қарамай жамоа сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика