Крузнинг сабри чидамаяпти
05 июн 2018 11:12
Янгиликлар
Крузнинг сабри чидамаяпти
Маълумки, ушбу футболчи баъзи сабабларга кўра аввалги иккита мундиални ўтказиб юборганди. Африкада бўлиб ўтган 2010 йилги мусобақа пайтида Круз 21 ёшда эди ва рақобат туфайли таркибга кира олмаганди. ЖЧ-2014да эса жароҳати сабаб рўйхатдан қолиб кетганди.
Мана энди унинг ҳам омади келди ва жаҳон чемпионатига боришга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. "Мен бир нечта жароҳатларни ҳатлаб ўтдим, - дейди терма жамоа сафида 63та ўйин ўтказган футболчи. - Тўғрисини айтсам, сабрим чидамаяпти, мундиал тезроқ бошланса бўларди".
Ҳозирда Германиянинг "Бохум" клубида фаолиятини давом этттираётган 29 ёшли футболчи яна шуларни қўшимча қилди: "Менга янги мураббийимизнинг тактикаси ёқди. Биз асосан қарши ҳужумлар устида ишлаяпмиз, чунки жаҳон чемпионатида ҳамиша ҳужумкор футбол намойиш этишнинг имкони йўқ".
"Чехия билан ўртоқлик учрашувида айнан қарши ҳужумлардан самарали фойдаланганимиз учун 4:0 ҳисобида зафар қучдик. Менимча, бу услуб жаҳон чемпионатида ҳам қўл келади. Навбатдаги назорат баҳсини Венгрияга қарши ўтказамиз. Бу биз учун ЖЧ олдидан сўнгги тайёргарлик бўлади".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар