UZ

Сўнгги янгиликлар

18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  2 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  1 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  3 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  6 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  6 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди Янгиликлар

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди

Малайзияда 2014 йилги миллий биринчилик ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Ярослав Крушельницкий тўп сураётган “Фелда Юнайтед” клуби муддатидан аввал - чемпионат якунланишига бир тур қолганда, ўзига суперлига йўлланмасини таъминлади.
Марказий ҳимоячимиз жамоаси сўнги турларни жуда муваффақиятли ўтказди. “Фелда” 5 учрашувда 13 очко жамғарди: “Жохор Дарул Таъзим II” билан сафарда 1:1, 2-ўрин учун бўлган курашдаги асосий рақиб “Пулау Пинанг” билан уйда 4:1, премьер-лига ғолиби бўлган “Полис” билан меҳмонда 1:0, “Университет ТМ”ни уйда 8:0 ҳамда “Перлис”ни сафарда 3:2.
Шу тариқа, умумий ҳисобда 50 очко жамғарган ҳамда “Полис”дан икки очко ортда қолган ҳолда, “Фелда Юнайтед” мусобақада 2-ўринни эгаллади. Ва ушбу икки клуб келаси мавсумда Малайзия суперлигасида ўйнайдиган бўлишди.
Энди июль ойининг ярмидан Малайзия кубоги беллашувлари бошланади ва то ноябргача давом этади. Мусобақада суперлига ва премьер-лига клублари аралаш ҳолда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Крушельницкий “Фелда Ю” билан бунгача якунланган Малайзия футбол ассоциацияси кубогида финалгача етиб келиб, ҳал қилувчи ўйинда сўнги 10 дақиқа ичида ўтказиб юборилган иккита гол ҳисобига жуда ҳам аламли тарзда мағлубиятга учрашганди (1:2).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика