UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  1 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  74 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  18 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  6 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  5 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди Янгиликлар

Крушельницкий ўз жамоаси билан суперлигага чиқди

Малайзияда 2014 йилги миллий биринчилик ўз ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз Ярослав Крушельницкий тўп сураётган “Фелда Юнайтед” клуби муддатидан аввал - чемпионат якунланишига бир тур қолганда, ўзига суперлига йўлланмасини таъминлади.
Марказий ҳимоячимиз жамоаси сўнги турларни жуда муваффақиятли ўтказди. “Фелда” 5 учрашувда 13 очко жамғарди: “Жохор Дарул Таъзим II” билан сафарда 1:1, 2-ўрин учун бўлган курашдаги асосий рақиб “Пулау Пинанг” билан уйда 4:1, премьер-лига ғолиби бўлган “Полис” билан меҳмонда 1:0, “Университет ТМ”ни уйда 8:0 ҳамда “Перлис”ни сафарда 3:2.
Шу тариқа, умумий ҳисобда 50 очко жамғарган ҳамда “Полис”дан икки очко ортда қолган ҳолда, “Фелда Юнайтед” мусобақада 2-ўринни эгаллади. Ва ушбу икки клуб келаси мавсумда Малайзия суперлигасида ўйнайдиган бўлишди.
Энди июль ойининг ярмидан Малайзия кубоги беллашувлари бошланади ва то ноябргача давом этади. Мусобақада суперлига ва премьер-лига клублари аралаш ҳолда иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Крушельницкий “Фелда Ю” билан бунгача якунланган Малайзия футбол ассоциацияси кубогида финалгача етиб келиб, ҳал қилувчи ўйинда сўнги 10 дақиқа ичида ўтказиб юборилган иккита гол ҳисобига жуда ҳам аламли тарзда мағлубиятга учрашганди (1:2).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика