"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби
02 июн 2025 13:13
Янгиликлар
"Крус Асул" - КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби
Тунда КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги ғолиби финал учрашуви бўлиб ўтди.
Мексиканинг "Крус Асул" жамоаси КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги финалида МЛС вакили "Ванкувер"ни мағлуб этди.
Мехикодаги учрашув 5:0 ҳисобида якунланди. Анхел Сепулведа дубль қайд этган бўлса, Игнасио Риверо, Лоренсо Фаравелли ва Матеуш Богуш биттадан гол урди.
"Крус Асул" ўз тарихида 7-марта КОНКАКАФ Чемпионлар Кубогини қўлга киритди.
Крус Асуль – Ванкувер 5:0 (4:0)
Голлар: 1:0 – Риверо (8), 2:0 – Фаравелли (28), 3:0 – Сепульведа (37), 4:0 – Богуш (45), 5:0 – Сепульведа (50)

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар