Кроос ва Мюллер: "Германия терма жамоаси муносиб ғалабага эришди"

Aslanov Jasurbek
19 ноя 2014, 11:52
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Мюллернинг таъкидлашича, унинг жамоаси ҳақли равишда испанларни мағлуб (1:0) этди.

"Натижа яхши бўлди, жамоамиз ғалабага муносиб ўйин намойиш этди. Бизга ишониш мумкинлигини исботладик. Жамоамизнинг ёш футболчилари ўзларини яхши кўрсатишди" - дейди Мюллер.

Тони Кроос: "Биз бу йилда терма жамоанинг сўнгги ўйинида ғалаба қозонмоқчи эдик. Ҳимоядаги ҳаракатларимиз ишончли кўринди".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com