UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  1 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  3 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  5 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  138 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  15 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди Янгиликлар

Кроос келажаги борасида аниқ қарорга келди

"Реал" юлдузи Тони Кроос ўз келажаги бўйича бир қарорга келган кўринади.

"Қироллик клуби"га яқин манбаларнинг маълум қилишича, яқиндагина Мадрид клубида 400-ўйинини ўтказган немис футболчиси яна бир мавсум оқ либосда ҳаракатланишда давом этади.

Жорий йилнинг 30 июнь санасида Испания клуби билан амалдаги шартномаси якун топадиган Тони Крооснинг фаолиятининг кейинги қисми қаерда давом этиши сўнгги ойларда энг асосий мавзулардан бири бўлиб келаётган эди. 33 ёшли тажрибали футболчи жамоа устози Карло Анчелотти билан учрашганидан сўнг яна бир йил қолишга қарор қилди.

Тони Кроос ушбу мавсум "Реал"нинг жами 41 та расмий ўйинидан 35 тасида майдонда ҳаракатланди ва Ла Лигада 2 та голга муаллифлик қилди. Унинг бу йилдаги умумий ассистлари сони 5 тага етди. У жамоа сафида ушбу йилда майдонда энг кўп дақиқаларни ўтказган футболчилар қаторида 7-ўринда турибди – 2527 дақиқа. Ундан олдинда эса Винисиус, Вальверде, Куртуа, Рюдигер ва Родриго турибди.

2014 йилда "Бавария"дан келиб қўшилган футболчи "Эспаньол"га қарши ўйинда 400 лик довондан ўтди ва умумий ўйинлар сони бўйича энг яхши натижага эга германиялик футболчи бўлиб турибди. У клуб тарихида хорижлик футболчилар орасида энг кўп ўйинларда иштирок этиш бўйича 6-поғонани банд қилиб турибди. Ундан олдинда 438 та ўйин билан Криштиану Роналду ўрин олган.

Тони Коос "Реал" сафида жами 255 та ўйинда ғалаба қозонди ва жами 27 та гол уриб, 88 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика