Кристенсен ўйин куни "Ливерпуль"га қарши майдонга тушишдан бош тортган. Футболчи Испания грандига ўтмоқчи
16 май 2022 18:01
Янгиликлар
Кристенсен ўйин куни "Ливерпуль"га қарши майдонга тушишдан бош тортган. Футболчи Испания грандига ўтмоқчи
Ҳимоячи Андреас Кристенсен жароҳати бўлмасада, Англия Кубоги финалини ўтказиб юборди.
Даниялик фтболчи "Ливерпуль"га қарши баҳсда "Челси"нинг қайдномасига ҳам киритилмади.
Бироқ Sky Sports"нинг маълумотига кўра, футболчининг соғлиғи билан муаммо бўлмаган. Бошқа бир ҳимоячи Тиаго Силва эса оғриқ билан майдонда ҳаракат қилган – тиззаси билан боғлиқ муаммо бўлган.
Даниялик футболчи ўйин куни тонгда майдонга туша олмаслигини маълум қилган. У асосий таркибда майдонга тушиши керак бўлган, аммо Томас Тухелга бундай қила олмаслигини айтган.
Вазиятга яқин инсонларнинг айтишича, Андреас фаолиятидаги кейинги саҳифа — "Барселона" ҳақида ўйлаяпти ва шу сабабли кубок финалида майдонга тушмасликка қарор қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар