UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  0 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  42 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас" Янгиликлар

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен 18 ёшимдан буён энг юқори даражада ўйнайман, ўзим ҳақимдаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳими эмас. Бор эътиборимни терма жамоамга қаратганман, чунки бундай даражадаги турнирлар ҳар куни ўтказилавермайди.

Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин ўзимни худди илк Евро'даги каби ҳис қиляпман. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмонроқ даражада эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Индивидуал даража жиҳатдан ўн йил олдинги Роналдуга ўхшамайман", – дея таъкидлайди форвард.

Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (бир мавсум учун 31 миллион евро).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика