UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  6 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  0 20:05"Андижон" – "Металлург" 1:1 (Матнли трансляция)  35 20:05Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 1:3 (матнли трансляция)  6 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  2 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  1 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  1 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  2 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  7 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас" Янгиликлар

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен 18 ёшимдан буён энг юқори даражада ўйнайман, ўзим ҳақимдаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳими эмас. Бор эътиборимни терма жамоамга қаратганман, чунки бундай даражадаги турнирлар ҳар куни ўтказилавермайди.

Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин ўзимни худди илк Евро'даги каби ҳис қиляпман. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмонроқ даражада эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Индивидуал даража жиҳатдан ўн йил олдинги Роналдуга ўхшамайман", – дея таъкидлайди форвард.

Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (бир мавсум учун 31 миллион евро).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика